Тавсия қиламиз

Чиройли хулқ - инсоний фазилат

Мақолалар access_time13-август 2017, 10:45

Чиройли хулқ - инсоний фазилат Инсоннинг ҳурмат қозониши, кишилар ўртасида…

Динимизда зироатнинг мадҳи

Мақолалар access_time13-апрел 2017, 15:19

Бободеҳқонларимиз, боғбонларимиз ҳам ана шундай кўпчиликка, эл-юртга фойдаси…

#Биласизми? Қиёмат ҳақида

Мақолалар access_time19-феврал, 14:46

1) «Албатта, улар у(қиёмат)ни узоқ деб билурлар.» (Маъориж сураси,…

ЭНГ МАҚБУЛ ДУОЛАР

access_time29-ноябрь, 16:29 visibility1488

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан сўнг дуо қилар ва буни саҳобаларига ҳам ўргатар эдилар.

        Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
        «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларидан чиқсалар, уч марта истиғфор айтар ва: «Аллоҳумма антас-салаам ва минкас-салаам табарокта яа Зал Жалали вал Икром», дер эдилар».

                  *        *        *
        Бошқа бир ривоятда:
        «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам салом берсалар, «Аллоҳумма антассалам...» ни айтиш миқдоричагина ўтирар эдилар», дейилган.
   Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
          Намозни ўқиб бўлиб, салом бергандан кейин қимирламай туриб уч марта «Астағфируллоҳ» дейиш ва «Аллоҳумма антассалом» ни охиригача ўқиш ҳозирда расм бўлган ва унга амал қилинади.

                  *        *        *
        Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳунинг котиби Варроддан ривоят қилинади:
        «Муғийра ибн Шуъба Муовияга ёзган мактубида менга шундай имло қилдирди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам фарз намозидан кейин: «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр. Аллоҳумма лаа мааниъа лимаа аътойта ва лаа муътия лимаа манаъта ва лаа янфаъу зал-жадди минкал-жадду», дер эдилар».
   Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.
         *Имло - бир киши айтиб  турган нарсани иккинчи кишининг ёзиши.
          Кўпчилик кишилар ушбу набавий дуони ёдлаб олиб, ўқиб юрадилар. Билмаганлар ёдлаб олсалар, яхши бўларди.

                  *        *        *
        Муъоз ибн Жабал розияллоҳи анҳодан ривоят қилинади:
        «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг қўлларидан ушлаб:
        «Эй Муъоз, Аллоҳга қасамки, албатта, мен сени яхши кўраман. Эй Муъоз, мен сенга ҳар бир намоздан кейин «Аллоҳумма аъинний ала зикрика ва шукрика ва ҳусни ибадатика», дейишни тарк қилмасликни тавсия қиламан», дедилар.
   Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.

«Ихтилофлар - Сабаблар - Ечимлар» китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР