Тавсия қиламиз

КУЛГИ ҲАҚИДА

Мақолалар access_time5-апрел 2018, 19:37

КУЛГИ ҲАҚИДА Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи…

Ислом неъмати

Мақолалар access_time21-май 2017, 20:41

Машойихларимиздан Бишр Хофий роҳимаҳуллоҳнинг сингиллари Зудда ривоят қиладилар: …

Rasululloh (sollallohu alayhi vasallam)ning hayotlaridagi og`ir damlaridan biri

Мақолалар access_time30-ноябрь 2017, 10:17

Rasululloh (sollallohu alayhi vasallam)ning hayotlaridagi og`ir damlaridan…

Дуонинг кучи (ҳаётий воқеа)

access_time19-декабр 2018, 13:54 visibility1449

Мисрлик юраги хаста киши Оврупага — Британияга ўзини текширтиргани борди. Уни кўрикдан ўтказиб:
«Касаллигингиз оғир, жарроҳлик амалиётини ўтказиш керак. Лекин натижага ҳам, тўлиқ кафолат йўқ, юрагингиз заиф!» дейишди.
«Ундай бўлса, юртимга қайтиб, фарзандларим билан видолашиб келаман» -деди.
Докторлар:
«Кеч қолманг. Аҳволингиз оғир»-деб такроклашди.
Ватанига қайтиб, болаларини жамлади. Уларни сабрга чақирди. Бу учрашув охиргиси бўлиши, амалиётдан соғ чиқмаслиги мумкинлигини, айтди.
Сўнг баъзи дўстларини зиёрат қилиб, Аллоҳга йўлиқиш учун тараддудини кўрмоқчи бўлди.
У кишининг ўзи айтади:
«Бир дўстимни кўришгани идорага бордим.
Идора яқинида қассобхона ҳам бор эди.
Атрофга назар солиб қарасам, бир кекса аёл ерга тушган ва ахлат қутисидан гўшт, суяк, ёғ парчаларини териб, халтага солаётганди. Дўстимга «Қара», дедим.
Унинг олдига бордим. Ишидан ҳайрон эдим.
— Нима қиляпсиз? — дедим.
— Бешта кичик ёшли қизларим бор. Бир йилдан бери умуман гўшт ейишмайди. Ейишмаса ҳам, ҳидини ҳидлашсин дедим! — деди.
Унинг бу гапларидан кўзларимга ёш келди. Уни қассобнинг олдига олиб кириб:
— Бу аёлга ҳар ҳафта менинг ҳисобимдан гўшт берасиз! — дедим.
Аёл тинмай:
— Йўқ, йўқ, керакмас, -дерди.
— Ҳар ҳафта келиб, сизга қанча гўшт керак бўлса, шу ердан оласиз! — дедим.
— Менга бир кило етади, — деди.
— Йўқ, икки кило қилиб оласиз! — дедим.
Олдиндан бир йилликнинг пулини тўладим. Буни кўрган аёл, ҳаққимга йиғлаб дуо қилди. Кайфиятим кўтарилди. Ўзимни бахтиёр сездим, қилган ишимдан мамнун, қалбимда ҳузур билан уйга қайтдим.
Мени қизалоғим қарши олди.
— Дадажон, жуда хурсанд кўринасиз, — деди.
Унга воқеани айтиб бердим. Қизим ақлли эди, йиғлаб қўлларини очиб:
— Эй Аллоҳим, дадажоним ўша аёлга ёрдам қилганларидек, Сен ҳам уларга ёрдам бер! Дардларига шифо бер! — деди.
Қолган ишларимни ҳам битириб, болаларим билан хайрлашиб, амалиёт учун Оврупага қайтдим. Доктор мени текширди. Ҳайрат билан:
— Қаерда даволандингиз, қайси шифохонада? — деди.
— Нимани назарда тутяпсиз? — дедим.
— Қаерга бордингиз, деб сўраяпман. Ким сизни муолажа қилди? — деди.
— Аллоҳга қасам, ҳеч қаерга бормадим. Фарзандаларим билан хайрлашиб қайтдим — дедим.
— Тўғрисини сўзланг! Юрагингиздаги касаллик умуман қолмабди! — деди.
— Нималар деяпсиз, доктор? — дедим.
— Ҳудди у бемор сиз эмас, бошқа одам бўлгандек. Қайси шифохона у? Сизни қандай даволади? Қандай дорилар истеъмол қилдингиз? Рўйхати борми? Беринг, илтимос! — деди.
— Ҳеч қаерда даволанмадим! — дедим-у, аёлнинг дуолари ёдимга келди. Ичимда, Аллоҳ унинг ҳоли ҳақиқатда ҳам ғариб бўлганидан, мени самимий солиҳ амалим, унинг ва солиҳа қизимнинг қалбдан қилган дуолари, ижобат бўлганидан, менга сиҳатимни қайтариб берди, деб ўйладим.
 

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР