Тавсия қиламиз

Иккинчи жаҳон урушида Ўзбекистон

Мақолалар access_time7-май 2017, 09:18

Иккинчи жаҳон урушида Ўзбекистон 1) 1941 йилнинг иккинчи ярмида 59 минг…

НИКОҲ ТЎЙИНИ ҚИЛИШ КИМНИНГ ЗИММАСИДА?

Мақолалар access_time16-октябрь 2018, 09:51

Авваллари бу савол ўртага ташланмаган, чунки никоҳ тўйи кимнинг зиммасидаэканлигини…

Эрта турмуш келтирар ташвиш

Мақолалар access_time27-октябрь 2017, 11:47

Эрта турмуш келтирар ташвиш Қандай ҳолларда эрта турмуш ташвиш келтиради?…

Қайcи бир хотин бу дунёда эрига азоб берса...

access_time23-декабр 2018, 12:02 visibility1227

Ҳанафий мазҳабининг йирик уламоларидан бири Ибн Обидин шундай дейдилар: «Иккита иш борки, ҳазрати Одамдан бошланиб, Қиёмат куни ҳам бўлади, ҳатто жаннатда ҳам давом этади. Булар иймон ва никоҳдир». 
Жаннатдаги оила мукаммал бўлади, жаннатдаги оилада уриш-жанжал бўлмайди, бу дунёда бугунги кунда бўлаётган оилавий муаммолар бўлмайди. Чунки у ерда эр-хотин орасидаги муҳаббат мукаммал бўлади, ота-бола ўртасидаги меҳр-муҳаббат мукаммал бўлади.  
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Набий алайҳиссалом шундай дедилар: «Бу дунёда баъзи аёллик сифатини йўқотиб қўйган хотинлар эрини қақшатаётган бўлса, бу эрларнинг жаннатдаги ҳуру ийнлари уларга қараб, «Аллоҳ сени ҳалок қилсин! У сенинг ҳузурингда вақтинча турибди. Сен уни кўп қақшатма, тезда сени у тарк қилиб, бизнинг ҳузуримизга келади» деб нидо қилиб туради». 
Ислом динида оилавий ҳаётнинг барча жабҳаларига оид аҳкомлар ояти карималар ҳамда ҳадиси шарифларда батафсил баён қилиб берилган.  
Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан  
Имом Термизий ривояти 
Бир аёлга совчи қўйган эдим, Пайғамбар алайҳиссалом «Сен уни кўрдингми?» дедилар. «Йўқ», деган эдим, «Уни кўргин. Кўриб, билиб, турмуш қурилса ўртангизда меҳр-муҳаббат пайдо бўлишига сабаб бўлади», дедилар.  
Демак, уйланмоқчи бўлган қизга назар ташлаш, ҳатто ҳиди сезиладиган даражада бир-бирига яқин ўтириб кўришишга рухсат берилган. Аммо табиийки, бу кўришиш гувоҳлар ҳузурида бўлади. Бу ҳозирги кунда баъзилар қилаётганидек, қўл ушлашиб кўча-кўйда юрсин дегани эмас, албатта. Қариндошлар ўз уйида уларнинг гувоҳлар ҳузурида учрашиб, гаплашиш, кўришишлари учун шароит қилиб беришлари керак.  

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР