Тавсия қиламиз

Ҳазрати Умар ва бадавий ўртасида бўлиб ўтган воқеа

Мақолалар access_time7-ноябрь 2017, 13:49

Кунларнинг бирида Мадинага Тағлиб қабиласидан бўлган одам келди. Уст-бошидан…

ТИЖОРАТ ОДОБЛАРИ

Мақолалар access_time29-октябрь 2017, 10:43

ТИЖОРАТ ОДОБЛАРИ "Тижорат" сўзи арабча сўз бўлиб, луғатда олди-сотди…

Ҳадиси шарифдаги яхшилик

Мақолалар access_time7-май 2017, 19:32

Анас ибн Моликдан қилинган яна бир ривоятда айтилишича, бир жаноза олиб…

«ТОЖ КИЙГАН ШАЙТОН»

access_time26-декабр 2018, 14:57 visibility930

   Ривоят қилишларича, шайтон қўшинларини ер юзига юбора туриб: «Қайси бирингиз бир мусулмонни йўлдан оздирсангиз, унинг бошига тож кийдираман», дейди.
        Уларнинг энг фитнакарроғи шайтонга энг яқини бўлади ва унинг олдига келиб: «Фалончини васваса қилаверган эдим, охири хотинини талоқ қилди» , дейди. Шайтон: «Ҳеч иш қилмабсан, у яқинда бошқасига уйланиб олади» , дейди.
         Сўнг бошқаси келиб: «Фалончини васваса қилаверган эдим, охири уни дўсти билан уриштириб қўйдим» , деганида, у: «Ҳеч иш қилмабсан, яқинда қайтадан ярашиб олади» , дейди. 
        Сўнгра бошқаси келиб: «Фалончини тинмай васваса қилган эдим, охири у зино қилди», дейди. Шайтон: «Жудо зўр иш қилибсан» , деб уни ёнига чорлайди ва бошига тож кийдиради.

  «Кўҳна дунё ривоятлари» китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР