Тавсия қиламиз

ОРОМГОҲ АФЗАЛМИ ЁКИ ИЛМ ОЛИШ?

Мақолалар access_time30-май 2018, 18:33

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ ОРОМГОҲ АФЗАЛМИ ЁКИ ИЛМ ОЛИШ? Ҳеч қайси ота-она…

Жуфтингиз сизни қайтадан севсин!

Мақолалар access_time24-июль 2017, 14:40

Вақт ўтиши билан ҳаётдаги турли босимлар, иш ва фарзандлар тарбияси сабабли…

«Ҳалол касб фаровонлик омили. Ҳалол савдо касбларнинг яхшиси»

Янгиликлар access_time30-январ 2018, 18:02

  «Ҳалол касб фаровонлик омили. Ҳалол савдо касбларнинг яхшиси»…

ТАЪСИРЧАНЛИК МУАММОНИ КЎПАЙТИРАДИ

access_time9-январ, 18:02 visibility565

ТАЪСИРЧАНЛИК МУАММОНИ КЎПАЙТИРАДИ

 Бир дардни енгиб ўтган инсонни бир омад кутиб туради.
                        Гёте

 Жумбоқни ечишда ақл ожизлик қилса, демак, бу ишда ҳикмат бор. Узоқ яшайман, деган ишончи инсонни алдайди. Кўзларини кўр қилиб қўяди. Ўлимнинг яқинлигини ўйланг, зора ғафлатдан уйғонсангиз. Қалби гулдай нозик, таъсирчан инсонлар борки, қанчалар уринмасин, ғам-қайғудан қутила олишмайди. Улар биргина ноўрин сўз эшитса, неча кун ўзига кела олмайди. Лекин ҳаёт - шафқатсиз. Шундай экан, сиз ҳам иродаси мустаҳкам киши бўлишингиз лозим. Акс ҳолда,  синовлар элагидан ўта олмайсиз. Сабрли, олдинга интилувчан, қатъиятли киши ҳаёт қийинчиликларидан чўчимайди. Таъсирчан кишилар ҳам агар туйғулари, иродасини тоблаб борса, муаммоларга парво қилмайди. Жамиятда яхшилар билан ёнма-ён ҳолда ёмонлар ҳам яшашини унутманг. Ёмонлар сизнинг заиф жойингиз, нозик нуқталарингизга панд беришни яхши кўришади. Улар андиша қилишмайди. Ёмонларга яқинлашиб, уларга сир бой берсангиз, номингиз ёмонлар билан бирга тилга олинади. Ёмонларнинг тилидан бол эмас, заҳар томади. Бир маротаба қалбингиз жароҳатлаганида, қайғуга ботиб, ўзингизга кела олмасангиз, фақат ўзингизга зиён қиласиз. Илоннинг иши заҳарлаш эканлигини унутиб, бир нохуш гап учун тарки дунё қилиб, уйга қамалиб олсангиз, бажаришингиз лозим фарзларни ким амалга оширади? Ким сиз учун охират ҳозирлигини кўради? Ким Парвардигор розилиги учун солиҳ амалларни адо этади?
 Бундай ҳолларда, энг аввало, киши ўзини ўзгартириши, таъсирчанликка берилмаслиги лозим. Ўйламай гапирадиган нодонларга дуч келишингиз аниқ. Сиз таъсирчанлигингиз туфайли нодоннинг (гарчи у нодон бўлса ҳам) сўзларидан изтиробга тушасиз. Аллоҳ асрасин, нодоннинг бир гапи билан қалбингиз жароҳатланиб, ҳаётингиз бутунлай ўзгариб кетиши мумкин. Шундай экан, ҳаётингизни ўзингиз жаҳаннамга айлантирманг. Бир нодоннинг гапи асабингизни қақшатиб, нотўғри йўл танлашингиз, бахтингизни бой беришга арзийдими?!
 Бинобарин, ҳаётда баъзан сўздан, сўзлашдан кўра сукут ижобий роль ўйнайди.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР