Тавсия қиламиз

МУСУЛМОНЛАР ОММАСИ УЧУН НАСИҲАТ.

Мақолалар access_time1-март 2018, 17:11

“Мусулмонлар оммаси учун”.   Бу барча мусулмонларга икки…

АЛАМ ҲАЁТНИ ЗУЛМАТГА АЙЛАНТИРАДИ

Мақолалар access_time12-сентябр 2017, 14:54

 Ҳаётда, истаса-истамаса эр-хотин уришиб туради. Лекин уришганда бир-бирингизни…

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ТАВОЗЕЪЛАРИ ҲАҚИДА ВОҚЕАЛАР

Мақолалар access_time14-декабр 2017, 09:20

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ТАВОЗЕЪЛАРИ ҲАҚИДА ВОҚЕАЛАР  Ҳасан…

Сурхондарёда вилояти Қумқўрғон тумани «Шоҳ Машраб» жоме масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди

access_time11-январ, 19:24 visibility82

Аллоҳнинг уйи бўлмиш масжид Ислом динининг эзгулик, тинчлик, меҳр-мурувват, раҳмдиллик, муҳтожларга ёрдам бериш каби қадриятларини тарғиб қилувчи муҳим маънавий-диний маскандир. Шундай масжидлардан бири бугун фойдаланишга топширилди.
«Шоҳ Машраб» жомеъ масжиди жамоасининг маълум қилишича, масжиднинг янги биноси халқ хашари билан буткул қайта қурилган
Эслатиб ўтамиз, масжидни тиклаш ишлари 2017 йилнинг бошида бошланиб 23 ой давом этди. Бугун жомеъ масжидининг умумий майдони қарийб 8000 квадрат метрни ташкил қилади.
Масжиднинг асосий биноси баландлиги 28 метрни ташкил этувчи гумбаз, 43 метрлик катта минорадан иборат. Мажмуанинг лойиҳалаштириш ва қайта тиклаш ишларида меъмор ва қурувчилар Марказий Осиёда масжидлар қуриш қоидаларига тўлиқ амал қилдилар.Имконияти чекланган инсонлар учун зарур ускуналар, ҳавони тозалаб берувчи қурилма ва кондиционерлар тизими мослаб ўрнатилди. Масжид ҳовлисида дам олиш жойлари ҳам яратилди.
Бир вақтнинг ўзида 2500 нафар намозхонни ўз бағрига сиғдира оладиган ушбу масжидда бугун биринчи жума намози адо этилди. Масжиднинг очилиши ва жума намозини ўқиб бериш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси Юнусобод тумани бош имом хатиби  Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳу ташриф буюрдилар.
Ушбу масжиднинг очилишини, бу маросимга устозимиз ташриф буюрганини эшитган вилоят аҳлининг узоқ қишлоқларда яшайдиган намозхонлари ҳам келишди.

Имонли, эътиқодли одамлар уйларидан иккита олийжаноб ният билан йўлга чиққан:  
1) Ушбу янги масжидда камоли ихлос ила намоз ўқиш;
2) Устозимиз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳуни зиёрат қилиб, амри маъруфларини тинглаш. 

Сурхондарё вилояти бош имоми Саййид Алиакбархон Сайфиддинов масжид қавмини масжиднинг янги биноси очилиши билан муборакбод этганларидан сўнг, устозимиз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий жума мавъизасини қилдилар ва жума намозини ўқиб бердилар.  Намоздан сўнг ушбу масжидни қурилишидан битгунга қадар ўз ҳиссасини қўшганлар ҳаққига дуои хайрлар қилдилар.

mehrob.uz матбуот хизмати

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР