Тавсия қиламиз

ЭЪТИКОФГА ОИД САВОЛ - ЖАВОБЛАР

Мақолалар access_time5-май 2021, 23:26

Савол: эътикоф қандай амал ҳисобланади? Жавоб: Рамазон ойининг охирги ўн…

Шариатнинг аҳкомларига енгил қараб бўлмайди

Мақолалар access_time28-ноябрь 2018, 22:05

Умар ибн Абдулазиз розияллоҳу анҳуни ҳаммамиз биламиз, таниймиз. Бу киши…

ЭРТАЛАБ УЙҒОНГАНДА...

Мақолалар access_time17-сентябр 2020, 20:10

  Ўз ҳаётига Қуръон ахлоқини татбиқ этган ҳар бир одам янги куннинг…

ПАЙҒАМБАРИМИЗНИНГ ҲУЗУРЛАРИДА ТАОМНИНГ ТАСБЕҲ АЙТИШИ

access_time17-апрел 2017, 15:32 visibility1926

ПАЙҒАМБАРИМИЗ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАССАЛАМНИНГ   ҲУЗУРЛАРИДА ТАОМНИНГ ТАСБЕҲ АЙТИШИ

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
 "Биз мўъжизаларни барака деб ҳисоблар эдик. Сизлар уларни қўрқитиш деб ҳисоблайсизлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарда эдик. Сув оз бўлиб қолди. Бас, у зот:
 "Ортиб қолган сув бўлса, олиб келинглар", дедилар.
Озгина суви бор бир идишни олиб келдилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом қўлларини идишга солиб туриб:
 "Муборак таҳорат сувига шошилинглар! Барака Аллоҳдан", дедилар. Батаҳқиқ, сувнинг у зотнинг бармоқлари орасидан отилиб чиқаётганини кўрдим. Шубҳасиз, биз ейилаётган таомнинг тасбеҳ айтаётганини эшитар эдик". 
 Буҳорий ва Термизий ривоят қилишган. Унинг лафзида:
 "Батаҳқиқ, таомни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ер эдиқ. Биз таомнинг тасбеҳини эшитар эдик", дейилган.


"Сунний ақийдалар" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!

@Mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР