Тавсия қиламиз

Тушкунликка тушманг!

Мақолалар access_time4-декабр 2017, 16:52

Ишингизда муаммолар борми? Асло тушкунликка тушманг, иншааллоҳ, муаммоларингиз…

РАМАЗОН ОЙИНИНГ МЎМИН БАНДАЛАРГА БУЮК ТУҲФАЛАРИ

Мақолалар access_time13-июнь 2017, 00:30

1.Рамазон – муқаддас ой. Ҳижрий йил ҳисобидаги ойлар ичида алоҳида…

МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ИМТИЁЗЛАРИ

Мақолалар access_time21-ноябрь 2018, 18:58

 Биринчи. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло у зотни араблар ичидан танлаб олди.…

“Юсуф сураси”нинг фойдалари

access_time17-январ, 12:39 visibility1537

Ушбу сурада асосан Аллоҳнинг пайғамбарларидан Юсуф ибн Яъқубнинг ҳаёти зикр қилиниб, у зотнинг бошига тушган балолар, оға-инилари ва бегоналардан кўрган кулфатлари — чоҳга ташланганлари, туҳматга йўлиққанлари, зиндонбанд бўлганлари... ҳақида ва бундай оғир кўргиликларга сабр-тоқат қилишлари натижасида охир-оқибат зиндон азобидан халос қилиниб, бутун Миср заминининг мулку хазинасига эга бўлганлари хусусида сўз боради. Бу сура Ҳуд сурасидан кейин — Муҳаммад алайҳис-салом ҳаётларининг энг қора кунларида — яқинлари Ҳадича ва Абу Толибдан ажраган, мушриклар томонидан озор- азиятлар чекиб қийналиб юрган кезларида нозил бўлгандир. Гўё Аллоҳ таоло Ўзининг суюкли пайғамбарига ва қолаверса, у зотнинг барча умматларига агар бошларига тушган балою кулфатларга ва диёнатсиз кимсаларнинг зулму зўравонликларига сабр қаноат қилиб ўзларининг Ҳақ йўлидаги курашларидан толмай, Аллоҳнинг динидан қолмай собит қадам бўлсалар, Парвардигори олам уларни зулматлардан ва тору тангликдан халос қилиб, нурли, бахт-саодатли кунларга етказажагини уқтираётгандек. Бу суранинг назму услубида ўзгача латофат, айрича жозиба мавжудки, ислом оламидаги энг буюк қалам аҳллари ундан мутаассир бўлиб, шеъру достонлар битганлар, уламолар эса, бу сура хусусида жилд жилд китоблар тасниф этганлар. Шундай асарлардан бирида «Юсуф сураси жаннат аҳллари жаннатда ҳам роҳат билан тиловат қилиб юрадиган суралардандир», дейилган бўлса, яна бирида: «Ҳар Қандай ғам-ташвишга ботган маҳзун киши Юсуф сурасини эшитиши билан ором-осойиш топур», дейилади.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР