Тавсия қиламиз

УЙҚУДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН СУРАЛАР

Мақолалар access_time15-феврал 2019, 22:03

Инсон ҳаётида уйқунинг ўрни беқиёс. Кун бўйи ишлаб чарчаган тана аъзолари…

НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК?

Мақолалар access_time20-май 2017, 16:55

 Ушбу ва бу ерда айтилмаган яна бошқа омилларни эътиборга олган ҳолда…

Суюкли куёвтўрага мактуб

Мақолалар access_time3-июль 2019, 09:42

1.  Уйдан чиқаётганда аёлинга: “яхши қолинг”, деб чиқ.…

«...ЛЕКИН ФАРЗАНД ҚАЛБГА ЯҚИНРОҚ БЎЛАДИ»

access_time30-январ 2019, 15:09 visibility1235

#Ривоят 

        Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

        «Абу Бакр розияллоҳу анҳу бир куни:
        «Аллоҳга қасам! Ер юзида мен учун Умардан маҳбуброқ одам йўқ! - деди. Кейин чиқиб, қайтиб кирди ва: - Нима деб қасам ичдим, ҳой қизим?» деди.
        Мен нима деганини айтиб бердим. Шунда у: «(Умар) мен учун азиз! Лекин фарзанд қалбга яқинроқ бўлади», деди».

        Шарҳ: Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розиҳаллоҳу анҳу ўзларининг энг яқин дўстлари Умар розияллоҳу анҳуга бўлган муносабатларини билдириш мақсадида Аллоҳ таолонинг исми ила қасам ичиб, ҳазрати Умар ўзлари учун одамларнинг энг маҳбуби эканини айтиб, ташқарига чиқдилар ва айтган иборалари ноаниқ чиққанини эслаб, ортга қайтдилар. Бу гапни эшитган қизлари - Оиша онамиздан аниқлаб олиш учун ўзлари нима деб қасам ичганларини сўрадилар. Сўнгра хатоларини тўғрилаб: «(Умар) мен учун азиз! Лекин фарзанд қалбга яқинроқ бўлади», дедилар.
        Яъни «Ер юзида мен учун Умардан азизроқ одам йўқ», дедилар. Ҳар бир ота учун бошқалардан кўра фарзанди қалбига яқинроқ бўлади. Ота учун одамлар ичида энг яқини фарзанд бўлади.
        Албатта, бу гапда Абу Бакр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳи алайҳи васалламни истисно қилганлар.

  «Одоблар хазинаси, 1-жуз» китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР