Тавсия қиламиз

Ҳикматнинг фойдалари

Мақолалар access_time29-июль 2017, 12:40

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: "Ҳикмат нашр қилинадиган ва раҳмат…

Ота-онасига оқ бўлган одам дафн қилинса, унинг азоби қабрнинг сиқишидан бошланади.

Мақолалар access_time12-август 2018, 15:57

Имом Бухорий, Муслим ва Насаий ривоят қилган ҳадисда шундай дейилган: …

БОШҚАЛАРГА ТАҚЛИД ҚИЛМА

Мақолалар access_time28-ноябрь 2017, 13:42

 Бошқа кишига таассуб қилиш доимий азобдир. Кўпгина кишилар бу нарсани…

«УНГА ЖАННАТНИНГ САККИЗ ЭШИГИ ОЧИЛУР»

access_time2-феврал, 11:24 visibility568

 Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

        «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
        «Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олсаю таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра таҳоратидан фориғ бўлишида:
        «Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Росулуҳу», деб айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур», дедилар».
        Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

        Шарҳ:  Уламоларимиз айтишларича, таҳорат қилиб, аъзоларни турли кир ва ифлосликлардан поклаб бўлгандан кейин шаҳодат калималарини айтиш Аллоҳга ихлос ила амал қилганликка ва қалбнинг риё ва ширклардан пок бўлганига ишорадир.
        Имом Термизий ушбу ҳадисни ривоят қилганларида шаҳодат калималаридан кейин:
        «Аллоҳумма ижъалнии минат таввабийн ва ижъалнии минал мутатоҳҳирийн», деган дуо ўқиган эканлар. Бу дуо «Эй бор Худоё! Мени кўп тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қилгин», деган мазмунида келади.

  «Ҳадис ва Ҳаёт, 4-жуз» китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР