Тавсия қиламиз

Расуллик мартабаси набийлик мартабасидан баланд ҳисобланади.  

Мақолалар access_time15-май 2017, 12:50

«Пайғамбар» сўзи форсий тилдан олинган бўлиб, пайғом етказувчи,…

Тарозингиз тўғрими, терминалингиз ишлайдими?

Мақолалар access_time15-март 2017, 20:51

Инсон нафас олаётган ҳаво, замин, осмон, юлдуз, ўсимлик, ҳайвонлар билан…

ҲАР БИР ЛАХЗА БАХТДИР!

Мақолалар access_time18-июль 2018, 18:00

ҲАР БИР ЛАХЗА БАХТДИР! Қачон толеим куларкин? Бу савол барчамизда бўлиши…

Абдулқодир Жийлоний ҳазратларининг бир маст киши билан суҳбати

access_time6-феврал, 15:14 visibility1563

Ҳазрати Абдулқодир Жийлоний ҳазратлари қодирийя сулукининг пири муршидлари бўлганлар. Қодирия тариқати кўпроқ жаҳрий зикрлари билан машҳур. Бу тариқатда бўлганлар бизнинг юртимизда ҳам машҳур бўлган. Жумладан, менинг қиблагоҳим раҳматлик ҳам қодирийя сулукида эдилар. Мазкур Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу шогирдлари билан кетаётсалар, йўлда бир киши маст бўлиб, йиқилиб ётган экан. Кийимлари кир, одам жирканадиган аҳволдаги бу одам уларни кўриб, ўрнидан турди-да, Абдулқодир Жийлоний билан шогирдни тўхтатиб, савол берди. Биринчи саволи шу бўлди: «Эй Абдулқодир, Аллоҳ қодир Зотми ёки қодир эмасми?» Шайх табассум қилиб, «Қодир Зот», дедилар. Маст киши иккинчи марта «Аллоҳ қодир Зотми ё қодир эмасми?» деди. Ҳазрат яна кулиб, табассум қилиб, «Албатта, қодир Зот», дедилар. Бу одам учинчи марта ҳам «Эй Абдулқодир, Аллоҳ қодир Зотми ёки қодир эмасми?» деди. Шунда пири муршид индамадилар, йиғладилар, Аллоҳга сажда қилиш учун йиқилдилар ва «Аллоҳ қодир Зот,  қодир Зот», дедилар. Сўнг шогирдларига «Бу одамни олиб бориб, чўмилтиринглар. Тоза кийим беринглар, овқатлантириб, ҳурматини жойига қўйинглар», дедилар. Шогирдлар бунга ҳайрон бўлиб, «Ҳазрат, бу одам шундай жирканч аҳволда ётибди. Бу савол-жавобнинг ҳикмати нима?» дейишди. Шунда ҳазрат Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу тушунтириб бердилар: «У биринчи марта «Аллоҳ қодир Зотми, қодир эмасми?» дегани «Аллоҳ мени кечиришга қодирми, йўқми?» дегани эди. Абдулқодир Жийлоний ўзларининг ҳол илмлари билан тушуняптиларки, ҳалиги одам оддий маст бўлмаган экан, «Аллоҳ таоло мени гуноҳимни кечиришга қодирми ё қодир эмасми?» деган экан. Албатта, Аллоҳ гуноҳларни кечиришга қодир Зот! Унинг иккинчи саволи «Эй Абдулқодир, Аллоҳ таоло мени сенинг мақомингда қўйиб қўйишга қодирми, қодир эмасми?» дегани эди. Яъни шу маст ҳолатимдан устоз, аҳли илм ҳолатига чиқаришга қодирми, қодир эмасми деган эди. Мен табассум қилиб, «Ҳа, қодир», деб жавоб бердим. Аммо учинчи саволи шундай бўлдики, «Эй Абдулқодир, Аллоҳ таоло сени менинг аҳволимга солишга қодирми ёки қодир эмасми?» деди. Шунинг учун мен Аллоҳдан қўрқиб кетиб, йиғлаб, сажда қилдим ва Аллоҳдан паноҳ сўрадим, чунки Аллоҳ таоло бунга ҳам қодир Зотдир, Абдулқодирдек зотни ҳалиги маст одамнинг ҳолатига тушириб қўйишга ҳам қодирдир».

Бу қисса ҳақида давримиз уламоларидан Муҳаммад Ноблусий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: «Илмингга, амалингга, шаънинга, ҳолингга, мартабангга мағрур бўлиб қолма, эй банда! Аллоҳ таоло ирода қилса, лаҳзада ҳолингни ўзгартириб қўяди. Шунинг учун ҳеч қачон бир амални ўзим қилдим деб фахрланма. Аллоҳ ирода қилмаса, лабингни қимирлатиш ҳам қўлингдан келмайди».

Шунинг учун фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ёрдам сўрашимиз, У Зотдан паноҳ сўрашимиз, У Зотга тавба қилишимиз, У Зотга ёлворишимиз, У Зотга суянишимиз лозим. Ахир биз буни ҳар намозимизда айтамиз, лекин маъносига эътибор берамизми? «Сенгагина ибодат қиламиз, Сендангина ёрдам сўраймиз, бизни тўғри йўлга бошлагин» деб, ҳар намозимизда, ҳар ракъатда, Фотиҳа сурасини ўқиганимизда шу маъноларни зикр қиламиз. Аммо бу оятларни, бу сўровларни, бу дуоларни тушуниб қиляпмизми ёки қуруқ тилимиз ўрганиб қолганми – мана шунинг фарқига боришимиз керак экан. Тилнинг ўзи намланиши кифоя бўлмайди, биродарлар. Албатта, қалб ҳам шунга юриши керак. 

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР