Тавсия қиламиз

АЛИМЕНТ ВА НАФАҚА

Мақолалар access_time13-июнь 2017, 19:32

Аллоҳ таолонинг Қиёматгача умрбоқий бўлган муқаддас Ислом дини жамиятни…

Президент дин уламолари билан учрашади ва ифторлик қилади

Мақолалар access_time16-июнь 2017, 00:13

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан диний таълим тизимига катта эътибор…

Куёвга_мактуб 

Мақолалар access_time6-январ 2018, 17:50

Хотинингизни камчиликларини бошқаларга айтманг, уни яхши томонларини эсланг.…

Биз бундай савдога розимиз!

access_time7-феврал, 14:51 visibility345

Саудиялик Раҳаф исмли қиз муртад бўлиб, Канададан қочоқлик сўради. Саудиянинг у билан ишиям йўқ эди асли. Бироқ қувламаганлардан "қочиб", Канадага қаҳрамондек етиб борди. Уни тайёрагоҳда Канада Ташқи ишлар вазири шахсан кутиб олди. Қиз жонвор чўчқа гўшти егани, вино ичганини мақтаниб расмлар тарқатди. Шу билан унинг саъвияси маълум бўлди. Твиттерда ёзганларига қараганда, инглиз ёки бошқа жаҳон тиллари эмас, араб тилида ҳам тузукроқ жумла тузолмаслигидан унинг саводсиз ўсмир экани кўриниб турганди.

Куни кеча эса нидерландлар собиқ сиёсатчиси, ўнг қанот - миллатчи исломофоблар партияси -  Озодлик Партияси номидан Парламент аъзоси бўлган Жорам Ван Клаверен исломни қабул қилганини эълон қилди. Бундай қарорга келиши сабабини баён қиларкан, у: "Исломга қарши китоб ёзаётгандим. Китобим учун изланишим давомида ислом ҳақ эканини тушуниб етдим," - деди. 

Ёдингизда бўлса, бошқа бир исломофоб сиёсатчи ва юқоридаги партия дарғаларидан бўлган  Арноуд Ван Дорн ҳам 2012 йилда исломни қабул қилиб, ҳаж қилганди. У Жорамни мусулмон бўлгани билан табриклар экан:
- Исломга қарши тузилган партия мусулмонлар етиштириб чиқарадиган жой бўлиши қандай ҳам ажойиб, деди.

Ғарб исломни ташлаган қизга барча шароитлар яратиб берди: қочоқлик статуси, эътибор, пул, ҳатто шахсий қўриқчи. У шаҳватлари ва фойдаси учун кофир бўлди. 
Исломни қабул қилганлар учун биз ҳеч нарса бермадик. Улар ақл ва изланиш билан холис танлов қилдилар. 
Шундай экан, биз мусулмон йигитларининг Ғарбга айтадиганимиз қуйидагича:
"Сизлар бизнинг аҳмоқ ва нодонларимизни олинг. Биз сизларнинг оқил ва мутафаккирларингизни оламиз. Биз бундай савдога розимиз!"

Маҳмуд Усмон
 

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР