Тавсия қиламиз

Ота-онага меҳр кўрсатиш

Мақолалар access_time17-август 2017, 13:56

ОТА-ОНАГА МЕҲР КЎРСАТИШ Каъбул Ахбордан «Ота-онага оқ бўлиш нима?»…

Ақлли ЖОРИЯ ... 

Мақолалар access_time1-август 2017, 15:18

Султонлардан бири, бозорда юзта чўрининг баҳосидан ҳам қиммат чўри борлигини…

ХОТИННИНГ  ЭРИГА  ИТОАТСИЗЛИК  ҚИЛИШИ

Мақолалар access_time28-ноябрь 2018, 13:02

« ХОТИННИНГ  ЭРИГА  ИТОАТСИЗЛИК  ҚИЛИШИ »  …

«КИМ НИКОҲГА ҚОДИР БЎЛСА»

access_time9-феврал, 14:38 visibility595

  #оят

فَانكِحُواْ مَا طَابَ لَكُم مِّنَ النِّسَاء مَثْنَى وَثُلاَثَ وَرُبَاعَ فَإِنْ خِفْتُمْ أَلاَّ تَعْدِلُواْ فَوَاحِدَةً

        «Бас, ўзингизга ёққан аёллардан иккитами, учтами, тўрттами, никоҳлаб олинг. Агар адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, биттани (олинг)»
   (Нисо сураси, 3-оят).

      Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада мўмин-мусулмон бандаларига пок йўл билан никоҳда бўлишни амр этмоқда. Шу билан бирга, икки, уч ёки тўртта хотин олиш учун уларнинг орасида адолатли бўлишни шарт қилиб қўймоқда. Ким адолатли бўла олмасликдан қўрқса, биттага уйланиши кераклиги уқтирилмоқда. Бу никоҳга бўлган кучли тарғибдир.

   #Ҳадис

        Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
        «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Эй ёшлар жамоаси, ким никоҳга қодир бўлса, уйлансин. Албатта, у кўзни тўсувчи ва фажрни сақловчидир. Ким қодир бўлмаса, рўзани лозим тутсин, бу унинг учун бичилишдир», деганларини эшитдим».
    Бешовлари ривоят қилишган.

      Ушбу ҳадисда «никоҳга қодир бўлса», деб таржима қилинган ибора араб тилида «боъа» дейилиб, моддий маънавий ва жисмоний жиҳатдан никоҳга қодирлик маъносини англатади.
      Демак, шу маънодаги қудратга эга бўлган ҳар бир мусулмон шахс уйли-жойли, оилали бўлишга ҳаракат қилмоғи лозим бўлади.
      Агар никоҳга моддий жиҳатданми, маънавий жиҳатданми, қудрати етмайдиган, сарф-харажатни кўтара олмайдиган ёки уйланса, умр йўлдошига зулм қилишдан ўзини тўхтата олмайдиган ёшлар бўлса, рўза тутсин.

  «Кифоя, 2-жуз» китобидан.

   

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР