Тавсия қиламиз

Деҳқончиликнинг хусусияти

Мақолалар access_time17-апрел 2017, 15:15

Деҳқончилик инсондан сабр-тоқат талаб қилади, чунки деҳқончилик ҳар йили…

ОТАЛАРНИ АСРАНГ!

Мақолалар access_time17-март, 13:28

Отаси қўй гўштидан тайёрланган кабобни жуда яхши кўрарди. Буни билган ўғил…

Иш ўз эгасининг қўлидан бошқасига ўтса, қиёматни кутаверинг.

Мақолалар access_time19-апрел 2018, 10:45

Кимнидир ишга олиш, бир инсонга иш бериб, ҳалол ризқ топишига имкон бериш…

Ҳанафий мазҳабида инсонни ҳаёти муҳим саналади

access_time9-феврал, 15:42 visibility689

Ҳанафий мазҳаби ҳақида кенгроқ тасаввур ҳосил қилишимиз учун бу мазҳаб фақиҳлари тутган услублардан баъзиларини баён қилиб берамиз, иншааллоҳ. Ҳам маълумот бўлиб қолади, ҳам мазҳабимиз ҳақида, унинг улуғлиги ва илмий савияси нақадар юксаклиги ҳақида маълумот ҳосил бўлади иншааллоҳ.

Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирди имом Абу Юсуф – бу мазҳабда энг биринчи бўлиб китоб ёзган зотлардандир. У кишидан кейин имом Муҳаммад бўлганлар. Ҳанафий мазҳабининг кенг тарқалишига сабаблардан бири шуки, Абу Ҳанифанинг бош шогирдлари имом Абу Юсуф учта халифанинг ҳузурида қозиюл-қуззот вазифасида ишлаганлар. Маҳдий халифа Ҳодий ҳамда Ҳорун ар-Рошид даврларида қозиюл-қуззот, яъни қозиларнинг бошлиғи бўлганлар. Қайси вилоятга қози тайинланадиган бўлса, Абу Юсуф тайинлаганлар. Табиийки, у зот асосан ҳанафий мазҳаби уламоларини қози қилиб қўйганлар. Ҳанафий мазҳабининг тарқалиш сабабларидан бири мана шудир. Аммо бу асосий сабаб эмас. Бу мазҳаб кўпроқ жиҳатдан бошқа мазҳаблардан кенгроқ йўл тутгани, халқчил бўлгани, истеҳсон ва урфга кўп эътибор қилгани, уни Абу Ҳанифа ўзларининг ҳукм олишларига истинбот қилишларига манба қилиб олганлари сабаб бўлган.

Истеҳсон тўғрисида биргина мисол келтириб ўтамиз. Бошқа мазҳабларда бу нарса йўқ. Ҳанафий мазҳабида Қуръон, Суннат, ижмо ва қиёсдан кейин истеҳсон келади. Булар далил олиш манбалари бўлиб, бир иш ҳақида ҳукм чиқаришда энг аввало Қуръонга қаралади, ҳадисга қаралади, саҳобаларнинг, уламоларнинг ижмосига қаралади, сўнгра қиёсга қаралади, унда ҳам топилмаса, истеҳсонга қаралади. Истеҳсонга мисол тариқасида қуйидагини келтириш мумкин: бир одамнинг фаҳш иш (зино) қилганига тўртта гувоҳ керак. Аслида гувоҳлар кўпинча иккита бўлса кифоя эди. Масалан, ҳатто никоҳда ҳам иккита гувоҳ айтилади, аммо бир инсонни зинода айблаш учун шариатимиз бунга тўртта гувоҳни лозим деган. Шу тўртта гувоҳнинг гапи бир жойдан чиқиши керак, ҳаттоки тўрт гувоҳнинг жиноятни васф қилиб бериш кайфияти ҳам бир хил бўлиши керак. Зино қилган одам турмуш кўрмаган бўлса, саксон дарра урилади, турмуш кўрган бўлса қатл қилинади. Шунинг учун тўрт гувоҳнинг гувоҳлиги шу қадар текшириладики, асти қўяверасиз. Масалан, гувоҳларнинг кўрсатмаларида фарқ чиқиб қолса, қабул бўлмайди, жазо ижро қилинмайди. Пайғамбар алайҳиссалом «Шубҳалар бўлса, иложи борича ҳадни ижро қилманглар, ҳаддан сақланинглар», деганлар. Демак, гувоҳликка шубҳа бўлиб қолса, жазога тортилаётган одамни жазоламанглар, дарра урманглар дегани бу.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ тўртта гувоҳ жиноятни васф қилиб беришда фарқли бўлиб қолишса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана шу ҳадисларини олиб, ҳалиги гумондорни ҳаддан қутқарганлар. Яна ҳам соддароқ айтсак, аввало зинони тўртта гувоҳ кўрган бўлиши керак, кейин тергов пайтида бу жиноятни бир хилда айтиб бериши керак. Масалан, учтаси ётган ҳолда зино қилган эди десаю, биттаси ўтирган эди деса, гумондор жазога тортилмайди. Чунки бировни калтаклаш ёки бировнинг жонини олиш осон иш эмас. Бунинг учун далиллар ўта дақиқ бўлиши керак. Абу Ҳанифанинг мазҳабидаги истеҳсон мана шу. Шунинг учун гувоҳларда шубҳа бўлиб қолса, иложи борича ҳадларни кўтарилади, яъни жазо қўлланмайди. Инсонни ҳаёти шу қадар муҳим саналади.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР