Тавсия қиламиз

КАРАНТИН ДАВРИДА ИЖАРА ТЎЛОВИ МАСАЛАСИДА ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТИЛАДИ?

Мақолалар access_time21-апрел 2020, 15:31

#ижара  ❓361-CАВОЛ:Ассалому алайкум. Биз икки хонали квартирани яшаш…

Ҳаётда қандай яшамоқдасан?

Мақолалар access_time16-май 2019, 13:31

– Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлади.…

ВАТАН МУҚАДДАС МАСКАН

Мақолалар access_time15-январ 2019, 15:50

Маълумки, Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни халқ қилиб, у Зотнинг зурриёдларини…

ДЎЗАХГА КИРМАЙ ҚОЛИШ АМАЛ ТУФАЙЛИ

access_time14-феврал 2019, 14:37 visibility1657

Баъзи мўмин бандалардан дўзахга мубтало қиладиган амаллар содир бўлсаю, у кейин бошқа керакли амалларни қилса дўзахга кирмай қолиши мумкин. Маълум гуноҳларни қилган одамнинг дўзахга кирмай қолишига сабаб бўладиган амалларни уламоларимиз учга бўлганлар.


               1. ТАВБА

     فَخَلَفَ مِن بَعْدِهِمْ خَلْفٌ أَضَاعُوا الصَّلَاةَ وَاتَّبَعُوا الشَّهَوَاتِ فَسَوْفَ يَلْقَوْنَ غَيّاً(59)
إِلَّا مَن تَابَ وَآمَنَ وَعَمِلَ صَالِحاً فَأُوْلَئِكَ يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ وَلَا يُظْلَمُونَ شَيْئاً(60)
     «Бас, уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларига эргашдилар. Бас, тезда ёмонликка йўлиқурлар. Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб, амали солиҳ қилса, бас, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва ҳеч зулм қилинмаслар».
   (Марям сураси, 59-60-оятлар).


        2. ЯХШИ АМАЛЛАР

     Маълум гуноҳларни қилган мўмин одамнинг дўзахга кирмай қолишига сабаб бўладиган амаллар тоифасига ҳасанот - яхши амаллар ҳам киради.

     الْحَسَنَاتِ يُذْهِبْنَ السَّـيِّئَاتِ
     «Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади».
   (Ҳуд сураси, 114-оят).

      Мўмин киши томонидан қилинган ҳар бир яхши иш ёмонликларни кетказади ва ўз эгасининг дўзахга киришдан сақланишга сабаб бўлиши мумкин.


         3. МУСИБАТЛАР

    Маълум гуноҳларни қилган мўмин одамнинг дўзахга кирмай қолишига унга бу дунёда етган мусибатлар ҳам сабаб бўлади.

     Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
     «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
     «Мусулмонга қай бир мусибат: ҳорғинликми, беморликми, ташвишми, маҳзунликми, озорми, ғам-ғуссами, ҳаттоки, тикан киришими, етадиган бўлса, албатта, Аллоҳ улар ила унинг хатоларини каффорат қилур», дедилар».
   Икки шайх ривоят қилганлар.

   «Сунний ақийдалар» китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР