Тавсия қиламиз

Яҳудий Олимнинг Исломга Кириши

Мақолалар access_time24-август 2017, 10:55

“Яҳудий миллатига мансуб америкалик эмбриолог олим Роб Гиллхам Қуръони…

МУСУЛМОН УЧУН МУҲИМ ВАЗИФАЛАР

Мақолалар access_time17-апрел, 12:03

1. Аллоҳ таолони бир деб билиб, зикр этиш. 2. Ҳалолдан еб-ичиш. 3. Таҳорат…

ЭРКАКЛАРНИНГ ДОЯЛИК ҚИЛИШИ

Мақолалар access_time28-март 2017, 21:59

Бугунги кунда ислоҳ қилиниши керак бўлган масалалардан яна бири эркакларнинг…

ПОРАХЎР ЖАРРОҲ

access_time19-феврал, 18:47 visibility488

Бир шифохонага оғир аҳволдаги ўсмир болани олиб келишди. Уни бир киши бехосдан машинасида уриб юборган эди. Навбатчи шифокор боланинг аҳволи жуда оғирлигини ва тезда операция қилиш кераклигини айтди. Ўша киши дарҳол бош жарроҳга учрашиб деди: 
  -Илтимос, болани ҳаётини сақлаб қолинг, доктор! 

Доктор эса бамайлихотир жавоб берди: 
  -Укам, уриб юбормасдан олдин ўйлаш керак эди буни, энди...
  -Илтимос, доктор,тезроқ операцияни бошлаш керак экан... 
Шифокор:
  -Хўш, энди мушук текинга офтобга чиқмаслигини иккимиз ҳам жуда яхши биламиз...
 -Нималар деяпсиз, доктор. Ахир бир инсон ҳаёти хавф остида! Қанча бўлса мана мен туриб бераман. Фақат уни сақлаб қолинг! Ва ниҳоят улар анча катта миқдордаги пулга келишишди. 

Доктор беморни операцияга тайёрлашларини буюрди. Аммо доктор бу ёқда ўша киши билан келишаётган вақтида бола аллақачон ҳаётдан кўз юмган эди. Докторнинг болани сақлаб қолишга имкони бор эди, лекин у вақтни қўлдан бой берган эди.

 Аммо энг даҳшати бу эмас эди. Доктор бола ётган жарроҳлик столига яқинлашди-ю, унга ер билан осмон бирлашгандай туюлиб кетди. Не кўз билан кўрсинки, жарроҳлик столида ўзининг яккаю ягона эркатой ўғлини жонсиз танаси ётарди...

Хулоса сиздан...

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР