Тавсия қиламиз

БИЛАСИЗМИ: Иккинчи жаҳон урушида Ўзбекистон

Биласизми access_time10-май 2017, 16:06

Иккинчи жаҳон урушида Ўзбекистон 1) 1941 йилнинг иккинчи ярмида 59 минг…

#БИЛАСИЗМИ: Тинч ҳолатда одам минутига 12-20 марта нафас олади.

Мақолалар access_time22-май 2017, 17:12

  1. Тинч ҳолатда одам минутига 12-20 марта нафас олади. Отларда…

БИЛАСИЗМИ : Аллоҳ таоло Қуръони каримни бир неча сифатлар билан зикр этган.

Биласизми access_time10-май 2017, 16:10

Аллоҳ таоло Қуръони каримни бир неча сифатлар билан зикр этган.   Жумладан:…

ЮНУСОБОД ТУМАНИДАГИ ИМОМ-ХАТИБ ВА ИМОМ-НОИБЛАРИГА ТАШАКУРНОМАЛАР ТОПШИРИЛДИ

access_time21-феврал, 18:23 visibility716

Ислом дини қадриятларини асраб-авайлаш, унинг эзгу таълимотларини халқимизга тўғри ҳолда етказиш бугунги кундаги энг долзарб вазифалардан ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида “Биз бутун жаҳон жамоатчилигига ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказишни энг муҳим вазифа, деб ҳисоблаймиз”, деб олий минбардан туриб баралла таъкидлашлари фикримизнинг ёрқин исботидир.

2019 йил 21 февраль пайшанба куни, “Мирза Юсуф” (Бодомзор) жоме масжиди биносида Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент шаҳар вакиллиги, Юнусобод тумани имом-хатибларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни Дўстматов Адҳам “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом-ноиби кириш сўзи билан очиб сўзни Республика Маънавият ва маърифат маркази Юнусобод туман бўлинмаси раҳбари Алишер Ўткирович Маҳкамовга берди.

Бўлинма раҳбари ўз сўзида жумладан шундай деди: Имом-хатиб, имом-ноиблари – дин тарғиботчисидир,  шариат пешвоси, шу билан бирга жамиятда олиб борилаётган хайрли ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланган. Кишиларни ҳалоллик, поклик, диёнатга бошлашда, ҳақ билан ботилни фарқлашда дин ходимининг ўрни катта.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Юнусобод туман бўлинмаси томонидан 2018 йилда тумандаги мактабгача таълим, мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллеж, олий таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар, тиббиёт бирлашмалари ҳамда ҳарбий қисмларда Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришда, халқимизнинг диний ва дунёвий ҳамда сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксалишдаги фидокарона меҳнатлари учун қуйидаги имом-хатиблар: Сайфуддинов Раҳматуллоҳ Ҳабибуллаевич “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби, Даминов Мансур Турғунович “Умар ибн Хаттоб” жоме масжиди имом-хатиби,  Усмонов Абдиманнон Мизрабович “Ҳасанбой” жоме масжиди имом-хатиби, Воҳидов Тоҳир Маҳаматмуродович “Масжидул Хайр” жоме масжиди имом-хатиби, Обидов Нуруллоҳ Раҳматуллаевич “Юнусобод Оқтепа” жоме масжиди имом-хатиби, Тошпўлатов Абдуғани Тиллаевич “Юнусобод” жоме масжиди имом-хатиби, Мухиддинов Юсуф Саидакрамович “Омина” жоме масжиди имом-хатиби, Ҳафизуллаев Закариё Ҳакимуллаевич “Камолиддин Ориф ал-Бухорий” жоме масжиди имом-хатиби, Ишматбеков Ҳомиджон Баҳрамович “Муҳаммад Носир ҳожи” жоме масжиди имом-хатиби ва имом-ноиблари: Саидов Худойқул Эгамбердиевич “Кулол Қўрғон” жоме масжиди имом-ноиби, Давлатиёров Мирзаискандар Дадахонович “Минор” жоме масжиди имом-ноиби, Мирзачаев Адҳамжон Асқаржонович “Ҳасанбой” жоме масжиди имом-ноиби, Муҳаммадиев Баҳодир Бобораҳматович “Кулол Қўрғон” жоме масжиди имом-ноиби, Дўстматов Адҳам Хидирович “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом-ноиби, Исоқов Садриддинхон Масумхонович “Камолиддин Ориф ал-Бухорий” жоме масжиди имом-ноиби, Норқулов Салим Абдуҳакимович “Юнусобод” жоме месжиди имом-ноиблари Республика Маънавият ва маърифат маркази Юнусобод туман бўлинмаси раҳбари Алишер Ўткирович Маҳкамов томонидан ТАШАКУРНОМА билан тақдирланди.

Имом-хатиблар томонидан жойларда олиб борилаётган маърифий учрашувлардан яна бири Юнусобод туманидаги имом-хатиблар ва имом-ноиблари, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда Республика бўйлаб халқаро вокзалда хорижга чиқиб кетаётган фуқаролар билан суҳбат олиб бормоқдалар. Тошкент шаҳридаги халқаро вокзалда олиб борилаётган суҳбатларда ҳар куни юзлаб ватандошларимиз қатнашмоқда. “Диний фирқалар таъсиридан огоҳ бўлинг!”, “Ватан муқаддасдир”, “Муқаддас юртда ислом маърифати”, “Мусофирларга лозим бўлган масалалар” “Одам савдосидан эҳтиёт бўлинг!”, “Ватан шаънини муносиб тутинг!” каби мавзуларда сўз юритилиб, огоҳликка даъват этилмоқда. Юртдошларимиз ўзларига берилаётган зарурий билим ва тавсиялардан мамнун бўлиб, берилган кўрсатмаларга доимо амал қилишларини билдирмоқдалар.

Мамлакатимиз тараққиётнинг янги даврида муҳтарам Президентимиз томонларидан диний соҳада олиб бораётган ислоҳотлар айниқса диққатга сазовордир. Ушбу ислоҳотларнинг ҳаётга татбиқ этилишида диний соҳа ходимлари ҳам муносиб иштирок этишмоқда.

МУҲАММАД Баҳодир

“Мирза Юсуф” жоме масжиди матбуот-котиби

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР