Тавсия қиламиз

Ҳадисларни нотўғри изоҳлайдиган суратлар

Мақолалар access_time13-март, 09:54

Ҳадисларни нотўғри изоҳлайдиган суратлар. Афсуски, бу каби суратлар жуда…

САМИМИЯТ БАҲОСИ

Мақолалар access_time30-январ, 12:29

 Ҳаётда ҳақиқий дўст ўз дўстига ҳар доим ҳам ёқиб ёқавермайди, бу бор…

ШВЕЙЦАРИЯ УНИВЕРСИТЕТИ ДОКТОРИ ИБРАҲИМ КАРИМНИНГ БУЮК КАШФИЁТИ

Мақолалар access_time22-май 2017, 17:45

Биогеометрия соҳасидаги бу фанни ривожлантирувчи патентларни ишлаб чиққан…

АЖДОДЛАРИМИЗ АСАБ КАСАЛЛИГИ НИМАЛИГИНИ БИЛИШМАГАН

access_time25-феврал, 17:31 visibility167

Асаб касали қадимдан маълум, аммо халқ табобатида уни алоҳида касаллик деб ҳисоблашмаган. У ҳозирдагидек кенг миқёсда кун тартибида бўлмаган. Алломалар жаҳл чиқишини қоралашган, одамийликка, одоб-ахлоққа, оғир-вазмин бўлишга чақиришган. Афсуски, кейинги 40-50 йил ичида асаб касали алоҳида бўлиб чиқиб, кўпчиликни қамраб олди.
Авваллари кундалик ҳаёт жуда оддий кечган, кўп вақтни жисмоний иш ташкил қилган, мева-сабзавотлар ўғитсиз, экологик тоза, табиий бўлган. Ҳозирги замонда ҳаёт мураккаблиги, серқирралиги, техника тараққиёти, шовқин-сурон кўплиги, муаммолар бирин-кетин пайдо бўлиши, жисмоний иш камайиб, ақлий меҳнат кўпайиши, егуликлар кимёвийлашуви, экология бузилиши каби сон-саноқсиз сабабларга кўра, асабийлашиш кўпчиликда учрайди. Кўчада, ишда, уйда, бозорда, дўконда, оилада, ҳатто дам оладиган жойларда одамлар бир-бирлари билан муносабатларда кўпинча жиғибийрон бўлишади. Инсон танаси чарчаганда, уйқусизлик ҳолати рўй берганида, асаб тизимига турли салбий таъсирлар ўтказилганида бир қатор касалликлар келиб чиқиши аниқланган.
Кўп одамларда худбинлик, шуҳратпарастлик, баджаҳллик, ҳасадгўйлик, жиззакилик, сўзни ўтказишни яхши кўриш, баднафслик каби ёмон одатларни кузатиш мумкин. Ўз имкониятларига тўғри баҳо бера оладиган оддий, сергак, вазмин одамлар ишдаги, оиладаги кескин вазиятларда ўзларини хотиржам тутадилар. Юқоридаги иллатларга чалинган кишилар эса бундай ҳолатларда ўзлари асабийлашишлари етмаганидай, атрофдагиларнинг ҳам кайфиятини бузадилар.
Одам иродаси заиф бўлиши, муқаррар равишда вужудга келадиган қийинчиликларни бартараф этолмаслик, ўзидан норози бўлиш, вазиятлар фожеали тус олиши салбий ҳиссиётларга – ваҳимага, қўрқувга, ғам-ғуссага, зерикишга, қаттиқ руҳий ҳаяжонлар авж олишига сабаб бўлади.
Кам ҳаракат қиладиган, доим ўтириб ишлайдиган одамлар қони кислород билан етарли таъминланмайди, тўқималари, аъзолари кислородга ёлчимайди. Натижада одам тез чарчайди, толиқиб қолади. Кислород эса куч-қувват манбаидир. Ақлий меҳнатда кислород кўп сарф бўлади. Асаб ҳужайралари бир неча дақиқа ҳам кислородсиз тура олмайди. Шунинг учун ақлий меҳнат билан шуғулланадиган кишиларга дам-бадам жисмоний машқлар бажариш, жуда узоқ вақт бир жойда ўтириш ишламаслик, вақти-вақти билан туриб ҳаво алмаштириш, мияга, кўзга дам бериш тавсия этилади.

“Бахтли ҳаёт сари” китобидан

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР