Тавсия қиламиз

Истихора намози

Мақолалар access_time20-сентябр 2017, 13:45

«Истихора» сўзи луғатда «хайрни талаб қилиш» деган…

#Биласизми? Қиёмат ҳақида

Мақолалар access_time19-феврал 2018, 14:46

1) «Албатта, улар у(қиёмат)ни узоқ деб билурлар.» (Маъориж сураси,…

АЁЛЛАР ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР...

Мақолалар access_time6-октябрь 2018, 13:27

1. Аёллар сочининг диаметри эркакларникидан икки баробарга кичик. 2. Аёлларнинг…

«ҚЎҒИРЧОҚЛАРНИ ЎЙНАШГА ИЗН БОР»

access_time26-феврал, 09:40 visibility480

#Ҳадис

     Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

     «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг ҳузурларига Табук ғазотидан ёки Хайбардан келдилар. У кишининг токчасида парда бор эди. Шамол эсиб, Оишанинг ўйинчоқ қўғирчоқларини очиб юборди. Шунда у зот:
  - «Бу нима, эй Оиша?» дедилар.
  - «Қўғирчоқларим», деди.
  - У зот уларнинг ичидаги латтадан қилинган икки қанотли отни кўрдилар ва:
  - «Уларнинг ўртасида кўраётганим бу нима?» дедилар.
  - «От», деди.
  - «Унинг устида кўраётганим нима?» дедилар.
  - «Икки қанот», деди.
  - «Отнинг иккита қаноти борми?!» дедилар.
  - «Сулаймонинг қанотлари бор отлари борлиги ҳақида эшитмаганмисиз?» деди.
  - Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кулдилар. Ҳатто, у зотнинг тишларини кўрдим». 
   Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган. 

   Шарҳ: Қизларга ана шундоқ қўғирчоқларни ўйнашга изн бор.

  «Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР