Тавсия қиламиз

Олимларнинг оналари фарзандларига қандай тарбия бериб, улғайтиришган?!

Мақолалар access_time23-июль 2018, 13:29

Муҳаммад Ротиб Набулсий айтадилар: Бир куни ёшлик чоғимда онам менга: "Ҳалол…

Меҳр-мурувватни аямайлик

Масжид access_time2-май 2017, 15:41

Mehrob.uz: Меҳр-мурувватни аямайлик азизлар!!! Каналга уланиш учун линкни…

ОГОҲНОМА

Мақолалар access_time29-ноябрь 2018, 14:49

 Ҳазрат Оиша (розияллоҳу анҳо)дан:         «Фалокатга…

«ЖАННАТ БОҒЛАРИ ЁНИДАН ЎТСАНГИЗ САЙЛ ҚИЛИНГ»

access_time27-феврал, 16:41 visibility151

 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

     «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
   - «Жаннат боғлари ёнидан ўтсангиз сайл қилинг», дедилар. Мен:
   - «Жаннат боғлари нимадир?» дедим. 
   - «Масжидлар», дедилар».
   - «Сайл нимадир?» дедим.
   - «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар», дедилар». 
   Термизий ривоят қилган. 

     Шарҳ: Демак, масжидлар жаннатнинг боғлари ҳисобланар экан. Уларнинг ёнидан ўтганда сайл қилиб, меваларидан еб қолиш керак.
    ▫️ Бундай фойдали сайлни қилиш қийин эмас — банда «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллАллоҳу ва Аллоҳу акбар» деб қўйса, бас.
  ▫️ Жаннат боғларида сайл қилишни истаган одам ушбу улуғ ибораларни ёд олиб, доимо айтиб юришга одатланиши керак. 

  «Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР