
«АЛОҚАНИ УЗМАНГ»
#Ривоят
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир киши келиб:
- Эй Аллоҳнинг Расули, менинг қариндошларим бор.
Мен уларга силаи раҳм қиламан, улар эса мендан алоқаларини узишади.
Мен уларга яхшилик қиламан, улар эса менга ёмонлик қилишади.
Мен уларга яхшилик қиламан, улар эса менга ёмонлик қилишади.
Мен уларга юмшоқ муомала қиламан, улар менга жаҳл қилишади, - деди.
- Агар иш сен айтгандек бўлса, уларга қизиган кул таом бўлади. Шу ҳолингда бардавом бўлсанг, уларнинг зиддига Аллоҳдан бир ёрдамчи сен билан доим бирга бўлади, - дедилар».
«Кўҳна дунё ривоятлари» китобидан.