Тавсия қиламиз

БИЛАСИЗМИ: РЎЗАНИ БУЗИБ, ҚАЗОНИ ВОЖИБ ҚИЛАДИГАН, КАФФОРОТНИ ВОЖИБ ҚИЛМАЙДИГАН ИШЛАР

Мақолалар access_time16-июнь 2017, 00:16

1. Ғизо (озиқ) ва ғизо бўлмаган нарсани тановул қилиш. Бунда одатда ғизо…

САМИМИЯТ БАҲОСИ

Мақолалар access_time30-январ, 12:29

 Ҳаётда ҳақиқий дўст ўз дўстига ҳар доим ҳам ёқиб ёқавермайди, бу бор…

ТАРОВЕҲ НАМОЗИ ҲАҚИДА

Мақолалар access_time6-июнь 2017, 05:15

Рамазон ойи фазилатларга бойдир. Унинг фазилатларидан бири ой давомида хуфтон…

ЮНУСОБОД ТУМАНИ ОТИНОЙИЛАРИ ТАШАККУРНОМАЛАР БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИЛАР

access_time11-март, 13:48 visibility94

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жойлардаги вакилларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари - отинойилар томонидан аҳоли ўртасида ижтимоий ва маънавий барқарорликни таъминлаш, жамиятда аёлларнинг тутган ўрни ва мавқеи, аёллар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг олдини олиш бўйича турли тадбирлар ўтказилмоқда. 
Куни кеча “Мирза Юсуф” (Бодомзор) жоме масжиди биносида Тошкент шаҳар Юнусобод туман имом-хатибларининг аёл-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари - отин ойиларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. 
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи отинойилар ўртасида “Энг фаол отинойи” кўрик танловини ўтказиш жорий қилинган эди. 2018 йил 13 декабрь кунли “Шайх Зайниддин” (Кўкча) жоме масжидида 13 нафар отинойи иштирок этиб, якуний хулосаларга кўра, 1-ўрин соҳибаси Юнусобод тумани ҳудуд отинойиси – Дилором Каримова, 2-ўрин соҳибаси Мирзо Улуғбек тумани ҳудуд отинойиси – Насиба Тўрахўжаева ва Шайхонтоҳур тумани ҳудуд отинойиси – Феруза Тошхўжаева, 3-ўрин соҳибаси Яккасарой тумани ҳудуд отинойиси – Сижоат Шарипова деб топилгани яна бир бор ёдга олинди. 
Ғолибликни қўлга киритган отин ойини яна бир бор табриклаб бундай ютуқлар бардавом бўлиши айтиб ўтилди.
Отин-аёл-қизлар ўқитувчиси, дин ва шариат билимдони, шунингдек аёллар ўртасидаги диний маросимларга бошчилик қиладиган, халқ орасида катта обрў-эътиборга сазовор бўлган кайвони аёллардир. Ҳатто “отин” сўзи маърифатпарвар аёлларни ҳурматлаб, исмига қўшиб ҳам айтилган. Улар Қуръони карим қироати, тафсир, пайғамбарлар тарихи, халқ оғзаки ижодини яхши билишган. Бугунги кунда отинойиларнинг вазифалари доираси жуда кенгайган. Улар нафақат диний билимлар эгаси, балки юртимизда кечаётган ижобий ўзгаришлар, иқтисодий, таълим ва бошқа соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар, жамиятимиз маънавий, диний ҳаётида кечаётган ўзгаришларнинг фаол иштирокчисига айланиши лозимдир. 
Ислом динида илм олиш фарз даражасига кўтарилган экан, бу ҳукм аёл-қизларга ҳам баробар вожиб экани назарда тутилган. Албатта, жамиятнинг ярмидан кўпи аёл-қизлардир. Улар фарзандлар тарбияси билан бевосита шуғулланадилар. Уларни илмсиз қолдириш дунёнинг келажаги бўлган фарзандларни илмга бепарво, гумроҳ қолдиришдир. 
Жаҳонга машҳур алломалар гўдакликларида қалбларига илмга муҳаббатни уйғотган инсон, маърифатли оналари бўлганлигини тарихий хақиқат сифатида ёзиб қолдирганлар. 
Отинойи номига муносиб бўлиш учун халқ ишончини оқлаши, маънавий ёрдамга муҳтож инсонларга ҳусни хулқда бўлиши, турли маросимларга борганда риё, манманлик ва таъмагирлик қилмаслиги керак. Отинойилар бир-бирини ҳурмат қилиши, турли масалаларда маслакдош бўлиб иш олиб боришлари лозимдир. 
Инсонлар ҳаётига салбий таъсир кўрсатаётган, динимиз таълимотига зид бўлган фолбинлик, сеҳр-жоду, мушкулкушод, бибисешанба ва бошқа бидъат-хурофотларга барҳам бериш отинойиларнинг муҳим вазифаларидандир. 
Отинойилар ўзларига мурожаат қилган оилаларга тўғри йўл кўрсатиб, бахтли оилалар сонини кўпайтирса жамиятимиз ва давлатимиз ривожига катта ҳисса қўшган бўлади.
Юнусобод туманидаги фаол отинойилардан Юнусобод туман бош отинойиси Шоира Умарова, ҳудуд отинойиларидан Марҳамат Расулова, Муҳтарам Мирҳакимова, Ҳалима Ҳошимова, Дилором Каримова, Муҳаббат Султонова, Зуҳра Тошходжаева, Мавлуда Умурзоқова, Нозима Турғунова, Муяссар Тулибаева, Хадича Зияева, Муборак Иногамова, Дилором Атахоноваларга илм зиёси бўлган китоблар тўплами ва “Юртимизда хотин-қизлар ўртасида олиб бораётган илмий-маърифий фаолияти, жамиятда аёл кишининг ўрни ва мавқеини тиклашга, ёш аёлларимизнинг Ватанимиз тарихи, бугуни ва эртаси олдидаги масъулиятини ошириш, ёш авлодни чинакам исломий ва миллий қадриятлар руҳида тарбиялашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун” Юнусобод туман имом-хатиблари номидан, туман бош имом-хатиби ва Mehrob.uz ижодий жамоаси номидан ТАШАККУРНОМАлар билан тақдирланди.

МУҲАММАД Баҳодир "Кулол Қўрғон" жоме масжиди имом-ноиби

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР