Тавсия қиламиз

СЎНМАГАН ТАБАССУМ

Мақолалар access_time23-декабр 2017, 20:16

"Қирқ йилдан буён саратон (рак) касалига йўлиққан беморларни даволайман.…

“Ҳадиси шариф билимдони” мусобақасининг шартлари тўғрисида асосий тушунча ва маълумотлар

Мақолалар access_time25-апрел 2018, 16:23

“Ҳадиси шариф билимдони” мусобақасининг шартлари тўғрисида асосий…

ҚУРЪОНИ КАРИМ Муҳаммад Али Собуний

Мақолалар access_time15-май 2017, 16:00

Аллома шайх Муҳаммад Али Собуний Қуръони Карим ва Расулуллоҳ суннатларини…

ОТАЛАРНИ АСРАНГ!

access_time17-март, 13:28 visibility266

Отаси қўй гўштидан тайёрланган кабобни жуда яхши кўрарди.
Буни билган ўғил У кишини яхши бир ошхонага олиб борибди. Аввалига ОТА кабобини ўзи ейишга ҳаракат қилибди. Ҳар сафар овқатини оғзига олиб борганида  қарилиги сабабли қўллари титраб таоми соқолию атрофига тўкилибди.

Ошхонада ўтирганларнинг назари уларга қаратилди. Пастназар қарашлар, масхаромуз жилмайишлар ва кайфияти бузилган чеҳралар.  Ўғил эса сабр билан ОТАсига таомини едиришни бошлади.

 Ниҳоят таом тугади, ўғил ОТАсини сув олдига етаклади, оғиз-қўлларини, ёғ томган соқолини ювиб қўйди, кўзойнагини артиб тақиб қўйди. Кейин эса ОТАсини қўлтиқлаб чиқиш эшиги томон юрди. Норози назарларга қарамай ўғил хурсанд эди, чунки ОТАсини хурсанд қилган эди у.
 
Овқат пулини тўлаб чиқиб кетаётган ўғил ортидан бир амакининг овози эшитилди: 
— Ҳой ўғлим бу ерда бир нарса қолдирдинг унутма.

Яна назарлар улар тарафга бурилди.

Бир оз ўйланган йигит:
— Ҳеч нарса қолдирмадим амаки – деб жавоб берди

Амаки: 
— Болам  сен бу ерда жуда қимматбаҳо нарса қолдирдинг!

Шошиб қолган йигит:
— Нима қолдирибман амаки?!

— Сен бу ерда ҳар бир фарзанд учун дарс, ҳар бир ОТА учун умид қолдириб кетаяпсан!

Бир муддат  ошхонани  сукунат қоплади, ҳамма қилган ишидан, фикрларидан уялиб қолди. 

Бу кишилар унутишган эди бир пайлар ОТАларидан нажот топганларини:
—ОТА менга шуни олиб беринг...
— ОТА мен шуни хоҳлайман...
— ОТА мен фалон жойда ўқимоқчиман..
— ОТА пулим тугади...
— ОТА ўртоқларим билан фалон жойга айлангани бормоқчимиз.
— ОТА...

Аммо бирор марта айтишмаган эдики:
— Ёнимда эканлигингиз мен учун ҳар нарсадан афзалдир ОТА!!! 
— Сиз ҳам мендан ўзингиз учун бирор нарса сўранг ОТАЖОН!

ОТАНГИЗ ҒАНИМАТ. УЛАРНИ АСРАБ-АВАЙЛАНГ!
 

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР