Тавсия қиламиз

ҲАСАДГЎЙ 

Мақолалар access_time7-сентябр 2017, 15:45

Рамазон Қуръон ойидир.

Мақолалар access_time18-май, 23:59

 Қуръон билан рўза ойи орасидаги мустаҳкам алоқа ва боғлиқликни Рамазоннинг…

САЪД ИБН АБУ ВАҚҚОС РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

access_time19-апрел 2017, 21:02 visibility1039

 Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
"Саъд келаётган эди, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
"Мана бу менинг тоғам. Бас, ким менга ўз тоғасини кўрсата олади!" дедилар". 
Термизий ривоят қилган. 
Шарҳ: Маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг волидалари Омина бинти Ваҳб Бани Зуҳра қабиласидан бўлганлар. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу ҳам Бани Зуҳра қабиласидан бўлганлари учун Набий алайҳиссалом у кишини тоғам деганлар. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари ва бошқа қариндошлари ҳақида кўп эшитганмиз ёки ўқиб билган бўлишимиз мумкин. Аммо у зотнинг тоғалари ҳақида эшитмаган бўлишимиз мумкин. Ҳа, Саъд ибн Абу Ваққос исмли улкан саҳобий билан кўпчилик таниш, аммо айнан худди ўша улуғ саҳобий Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тоғалари эканини, у зот ўз тоғалари билан фахрланишларини жуда кам одам билади. Аллоҳ таолонинг ёрдами ила келажак сатрларда айнан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тоғалари Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг фазилатларини, шахсиятлари ва босиб ўтган ҳаёт йўллари билан танишиб чиқамиз.  
 У кишининг тўлиқ исмлари Саъд ибн Молик ибн Уҳайб ибн Абдуманноф ибн Зуҳра ибн Килоб ибн Муррадир. 
Саъд ибн Абу Ваққоснинг насаблари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари билан Килоб ибн Муррада бирлашади. 
Саъд ибн Абу Ваққоснинг оталарининг исми Молик бўлган, Моликнинг куняси Абу Ваққос бўлган. Саъд ибн Абу Ваққоснинг номларига оталарининг исми эмас, куняси қўшилиб айтиш одат бўлган. 
Саъд ибн Абу Ваққос биринчи бўлиб Исломга кирганлардан ҳисобланадилар. Маълумки, ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг дастлабки чақириғи самараси ўлароқ ўша пайтда Қурайшнинг ашрофларидан бўлган, кейинчалик саҳобаларнинг улуғларига айланган ва жаннатга киришларига башорат берилган ўн кишининг бешталари: Усмон ибн Аффон, Зубайр ибн Аввом, Абдурроҳман ибн Авф, Саъд ибн Абу Ваққос ва Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳум иймонга келдилар. 
Шу билан бирга, Саъд ибн Абу Ваққос ўзларини учинчи бўлиб Исломга келган шахс ҳисоблаб юрар эдилар. 


"Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан.
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР