Тавсия қиламиз

Сув – улуғ нeъматдир.

Мақолалар access_time12-апрел 2017, 18:23

 Аллоҳ таоло ҳамма нарсани, жумладан, инсонни ҳам сувдан яратган. Ҳақ…

Улул азм пайғамбарларнинг бешинчилари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар.

Мақолалар access_time21-май 2017, 14:56

 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тарихларини, сийратларини…

Закотнинг тўғри бўлиш шартлари

Мақолалар access_time22-июнь 2017, 19:50

1. Ният.  Закотнинг тўғри бўлиб Закот ўрнига ўтиши учун энг муҳим шарт…

1 апрель куни ёлғон гапириш ва ҳазил қилиш....

access_time1-апрел, 17:32 visibility226

Бугун алоҳида тўхталиб ўтишимиз керак бўлган масала – биринчи апрель куни мавзусидир. Бу кунда ҳазил-мутойиба қилиш, кимнидир алдаш, қалтис-қалтис ҳазиллар қилиш ва ёлғонга асосланган ҳоказо қилиқлар қилиш бутун дунёда урф, одат бўлиб қолган. Афсуски, бу нарса бизнинг юртимизда ҳам касалликка айланиб улгурган. Шунинг учун бу масалага динимизнинг муносабати ҳақида қисқача тўхталиб ўтайлик, биродарлар. Шундан кейин бунга амал қилиш-қилмаслик ўзимизга, виждонимизга, эътиқодимизга ҳавола.  
1 апрелнинг бундай кунга айланиб қолиш тарихи ҳақида гапириб ўтирмаймиз. Уни ким ўйлаб чиқарган, нима сабаб бўлгани билан ишимиз йўқ. Биз учун энг муҳими шуки, ёлғонга асосланган ҳар қандай нарса ҳеч қачон ўзини оқламайди. Динимиз ёлғонга, мазахга асосланган нарсани қоралайди. 
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: 
«Ёлғонни Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганларгина тўқийди. Ана ўшалар ёлғончилардир» (Наҳл сураси, 105-оят). 
Аллоҳ таоло ушбу оятда ёлғонга қақшатқич зарба берган. Динимизда ёлғон ҳеч қайси жойда оқланмайди, ёқланмайди. Инсон, жамият манфаати учунгина бир нечтагина ўринда, истисно тариқасида ёлғонга рухсат берилган, бироқ шунда ҳам меъёрда, ҳаддан ошмаган ҳолда жоиздир. Масалан, оила бузилмаслиги учун, эр-хотинни яраштириб қўйиш учун ва ҳоказо. Бу ҳаммамизга маълум. Бундан бошқа бирон ўринда ҳазиллашиб ҳам ёлғон гапириб бўлмайди.  
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Уч нарсанинг жиддийси ҳам қабул, ҳазили ҳам қабул: никоҳ, талоқ ва қул озод қилиш», деганлар. Демак, ҳазиллашиб талоқ қўйса ҳам талоқ тушади. Ҳазиллашиб никоҳ ўқитса ҳам никоҳ боғланиб қолади. Ҳазиллашиб қул озод қилса ҳам қули озод бўлади. Бу ҳукм динимизнинг қулдорчиликни тугатишга катта аҳамият бергани туфайли пайдо бўлгани барчамизга маълум. Аммо рухсат берилган шу уч ҳолатда ҳам ёлғон гапиришга эҳтиёт бўлиш керак, чунки бу ерда ҳазил кетмайди, ҳар қандай гап жиддий деб қабул қилинади.  
Савфон ибн Сулайм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Эй Аллоҳнинг Расули! Мўмин одам қўрқоқ бўлиши мумкинми?» деб сўрашди. У зот «Ҳа», дедилар. «Мўмин одам бахил бўлиши мумкинми?» дейишди. У зот «Ҳа», дедилар. «Мўмин одам ёлғончи бўлиши мумкинми?» дейишган эди, «Йўқ!» дедилар 
Имом Молик ривоят қилган. 
 
Табиийки, бу ҳадисдан мўмин одам бахил ёки қўрқоқ бўлиши мумкин экан, деган хулоса келиб чиқмайди. Бу ҳадиси шариф ёлғончиликнинг нақадар ёмонлигини англатиш учун шу усулда айтилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қўрқоқликдан ҳам, бахилликдан ҳам паноҳ сўраб дуо қилганлар. Демак, булардан Аллоҳ паноҳ бермаса, жуда оғир оқибатларга дучор қилади. Аммо бу ҳадисдан маълум бўляптики, ёлғон қўрқоқликдан ҳам, бахилликдан ҳам ёмон гуноҳ экан. Мусулмон одам бирор сабаб билан қўрқоқ бўлиб қолиши, бахил бўлиб қолиши ҳам мумкин экан, лекин ёлғончи бўлиши мумкин эмас экан.  
 
Абу Лайло Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
Пайғамбаримиз алайҳиссалом саҳобалари билан бир ғазотга чиқдилар. Йўлда саҳобалар ҳазиллашиб, ухлаб ётган бир шеригини қўрқитиш учун  унинг ўқдонини олиб, яшириб қўйишди. Ўқдоннинг эгаси уйғониб, ўқдонини топа олмай қолди. У қўрқувдан саросимага тушиб, жонҳолатда ўқдонини қидира бошлади. Жангга бораётган одам учун ўқдонини йўқотиш жуда катта мусибат. Шунинг учун у одамнинг қўрқиб кетиши табиий. Саҳобалар биродарининг қўрқиб кетгани устидан кула бошлашди. Шу пайт Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб қолдилар. «Нимага куляпсизлар?» дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули! Мана бу биродаримиз ухлаётганида ўқдонини яшириб қўйган эдик, уйғониб, топа олмай, қўрқиб кетганига куляпмиз», дейишди. Бироқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Мусулмон одамга мусулмон биродарини қўрқитиш ҳалол бўлмайди», дедилар.  
Бу ҳадиснинг бошқа ривоятларида, масалан, Нуъмон ибн Баширдан ривоят қилинган ривоятлардан бирида ўқдон эмас, арқон ёки ўқ деб айтилган. Аммо маъно бир хил – мусулмон одамга  мусулмон одамни алдаш, нарсасини яшириб қўйиб, ҳазиллашиб қўрқитиш ҳалол бўлмайди.  

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳу

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР