Тавсия қиламиз

АЁЛЛАР ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР...

Мақолалар access_time6-октябрь 2018, 13:27

1. Аёллар сочининг диаметри эркакларникидан икки баробарга кичик. 2. Аёлларнинг…

КИТОБ – ИЛМ ВА ҲИКМАТ МАНБАИ

Мақолалар access_time10-март 2017, 17:20

Бугунги кунда кўпчилигимиз мақтаниб: “Ёшларимиз компьютерни яхши билишади,…

САЛМОН ФОРСИЙ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУНИНГ ҲИКМАТЛИ СЎЗЛАРИ

Мақолалар access_time13-декабр 2018, 15:36

“Илм кўп, умр қисқа. Шундай экан, диний йўлдан нима керакли бўлса…

“исломийлик" индекси

access_time6-апрел, 16:56 visibility1127

Жорж Вашингтон Университети профессори Хоссайн Аскари "Мусулмон мамлакатлар қай даражада Ислом аҳкомларига мувофиқ амал қилишаётгани" ҳақида тадқиқот олиб борди. Натижада, бу тадқиқодлар аслида исломий бўлган амаллар  мусулмон мамлакатларидан кўра, бир қатор ғайридин мамлакатларда кенгрок тарқалиб Ислом тамойилларига номусулмон мамлакатлар кўпроқ амал қилишини кўрсатган.

Бунинг учун Қуръони Карим ва ҳадис шарифларда мусулмонлар амал қилиши зарур, деб кўрсатилган барча амалларга математик "вазн" берилиб, турли мамлакатлар қонунчилиги, ижтимоий ва иқтисодий тузилиши, маданий, маиший ва ижтимоий муносабатлар ва одамларнинг кундалик хулқ-ахлоқлари, ростгуйлик, адолат, омонат, инсонлар орасидаги садоқат ва шу каби бошка кўрсаткичлар таҳлил қилиниб, баҳоланган.

Натижада, дастлаб 2007, сўнг 2015 йил ҳолатига, мамлакатларда "исломийлик" деб аталган индекс ишлаб чиқарилиб, бу рейтинг асосида барча мамлакатлар ўзларига мос ўринларга жойлаштирилган

Унга кўра, Ислом дини тамойилларига риоя қилиш бўйича,

Янги Зеландия – 1-ўрин,

Люксембург – 2-ўрин,

Ирландия – 3-ўрин,

Исландия – 4-ўрин,

Финляндия – 5-ўрин,

Дания – 6-ўрин,

Канада – 7-ўрин,

*

Сингапур – 37-ўрин,

Малайзия – 38-ўринда,

*

Кувайт – 48-ўрин,

*

Баҳрайн – 64-ўрин,

*

Ажабланарлиги, Саудия Арабистони – 131-ўринда экан.

Бу тадқиқот Global Economy Journal саҳифаларида чоп этилган бу хабар кўпчилигимиз учун таажжубли кўриниши мумкин. Лекин мусулмон дунёсининг шу кундаги ҳаётига бир холис назар ташласак, бу хулосалар асоссиз эмаслигига амин бўламиз.

Дарҳақиқат, кўпчилигимиз учун, мусулмонлик фақат намоз ўқиш, ҳижоб, рўза, соқол ва шу каби амал ва белгилар билан чегараланиб қолади. Гарчи Қуръон ва ҳадисларни ўқисакда, уларнинг том маъносини тушунмаймиз, тушунганларимизга ҳам амал қилмаймиз. Дунёда мусулмонлардан кўп маъруза, амру маъруф эшитган одамлар мавжуд эмас. Мусулмонлар охирги 60 йил ичида,  қарийб, 3135 марта Жума намозда маъруза тинглаган экан. Лекин эшитган масала ва масоилларидан қанчасини ҳаётларига татбиқ эта олди?

Бир хитойлик тадбиркор бундай деган: "Олдимга бир талай мусулмон тожирлар келиб, менга машҳур бренд маҳсулотининг сохта нусхаларини тайёрлаб беришга буюртма беришди. Мен буюртмани қабул қилиб, уларни уйимга, овқатланишга таклиф қилдим. Не ажаблар бўлсинки, ҳалиги қалбаки маҳсулот сотувчи савдогарлар менга: "Биз сенинг уйингда овқат емаймиз, биз ҳалол луқма тановвул қиламиз", деб, таклифимни рад этишди. Қалбаки бренд сотиб, ризқ топиш мусулмонларда қай даражада ҳалол ҳисобланар экан, деб ўйланиб қолдим".

Исломни қабул қилган бир Япониялик Муҳаммад Абдуҳ ўз таажжубларини бундай баён этади: "Ғарбга бориб, Исломни кўрдим, лекин мусулмонларни кўрмадим. Сўнг Шарққа бориб, мусулмонларни кўрдим, лекин амалларида Исломни кўрмадим. Аллоҳга шукурлар бўлсинки, менга У мусулмонларни танитишдан олдин Исломни танитди".

Дин, нафақат, намоз ёки рўза тутиш каби амаллардан иборат.  Унда шу билан бир қаторда биз инсонлар, ўзимизга ва бир-биримизга қандай муносабатда эканлигимиз аҳамиятлидир.

Диндаги намоз, рўза ва шу каби фарз ва бошқа аҳкомларга риоя қилиш ҳар бир инсоннинг ўзи ва Аллоҳ таоло орасидаги амалидир. Лекин хулқ, маданият, илм олиш, бошқалар билан ўзаро ҳурмат ва ардоқ асосида муносабат ўрнатиш бу – унинг ва бошқа одамлар орасидаги ҳолатдир. Бошқача қилиб айтсак, агар дин биз, инсонлар орасидаги муносабат, хулқимиз ва хатти-ҳаракатимизни ислоҳ қилмас эканмиз, ҳаётимизни разолат ва жаҳолат босади, келажагимиз эса зулматга айланади.

Одамларга фақат диний амалларга ҳозирлиги боис баҳо бериш ҳам нотўғри, сабаби, бу амаллар риёкорлик бўлиши мумкин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Касодга учраган кимлигини биласизларми?» дедилар. «Бизнинг ичимиздаги касодга учраган дирҳами ҳам, матоҳи ҳам йўқ одам», дейишди.

«Албатта, умматимдан касодга учрагани қиёмат куни намоз, рўза, закот билан келган, аммо буни сўккан, буни зинода айблаган, бунинг молини еган, унисининг қонини тўккан, буни урган одамдир.

Бунга унинг савобларидан берилур. Агар унинг зиммасидаги нарса тамом бўлмасдан аввал савоблари тугаб қолса, уларнинг хатоларидан олиниб, ўша кимсанинг устига ташланур. Сўнгра у дўзахга ташланур», дедилар».

Менинг ишонишимча, ҳақиқий Ислом – Иймон (диннинг ички ифодаси) ҳамда Эҳсон (диннинг ижтимоий ифодаси) билангина мукаммалдир. Инсонлар шу иккисини ўзида мужассам айласаларгина, динимиз ҳам ичидан, ҳам ташқаридан гўзал, мукаммал ва бошка одамлар учун мафтункор бўлиб тақдим этилган бўлар эди.

Абдуллоҳ АБДУРАҲМОН

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР