Тавсия қиламиз

Ўқиган ҳар бир ўқувчисини йиғлатган ҳикоя 

Мақолалар access_time12-май 2017, 21:34

Эшитган ҳар бир кишисининг йиғиси билан қўшилиб, катта таассурот қолдирган…

Устозлар ҳурмати - аждодларимиз мероси.

Мақолалар access_time30-сентябр 2017, 13:30

­­Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактаб бўлса, касбларнинг …

АЛЛОҲНИНГ БОРЛИГИГА ДАЛИЛЛАР 

Мақолалар access_time10-июнь, 12:00

Мавлоно Жалолиддин Румий раҳматуллоҳи алайҳи Аллоҳ субҳанаҳува таолонинг…

«ТАҲАЖЖУД НАМОЗИ»

access_time18-апрел, 10:23 visibility888

Бу намознинг ози икки, кўпи саккиз ракъатдир.

     Аллоҳ таоло:

 وَمِنَ اللَّيْلِ فَتَهَجَّدْ بِهِ نَافِلَةً لَّكَ عَسَى أَن يَبْعَثَكَ رَبُّكَ مَقَاماً مَّحْمُوداً

     «Кечанинг баъзисида у ила бедор бўл. Сенга нофила бўлсин. Шоядки, Роббинг сени мақтовли мақомда тирилтирса», деган.
   (Исро сураси, 79-оят).

 Ушбу оят ила таҳажжуд намозига тарғиб қилиш Қуръонда келгани эслатилмоқда. Кечаси бир ухлаб туриб ўқиладиган намоз таҳажжуд намози деб аталади.

 Шунингдек, бу намозни «қиём намози» деб ҳам айтилади. Аввал бошда бу намоз вожиб бўлган эди. Бир йилдан кейин вожиблиги насх қилинган.

                   *      *     *  
     Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
     «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
     «Сизларга кечанинг қиёми лозимдир. Чунки у сизлардан олдинги солиҳларнинг одатидир. У Роббингизга қурбатдир. У ёмонликларга каффоратдир. У гуноҳларни қайтарувчидир», дедилар».

     Бошқа бир ривоятда:
     «У жисмдан дардни қувувчидир», дейилган.
     (Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган.)

   «Кифоя, 1-жуз» китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР