Тавсия қиламиз

Аёл уйига эрнинг рухсатисиз ҳеч кимни қўймаслиги керак.

Мақолалар access_time18-феврал 2018, 16:24

Аёл уйига эрнинг рухсатисиз ҳеч кимни қўймаслиги керак.  Абу Ҳурайра…

XXVII Қорилар мусобақаси

Янгиликлар access_time25-апрел 2017, 20:02

Ассоламу алайкум, муҳтарам мухлислар! Эртага, 26 апрель куни эса пойтахтимиздаги…

Ҳаж 2019 сафари харажатлари 33,3 миллион сўмга туширилди

access_time24-апрел 2019, 11:18 visibility789

2018 йилда фуқароларимиз учун Ҳаж зиёратини амалга ошириш харажатлари 38 миллион сўмни ташкил этган эди. 2019 йилдан Саудия Арабистонида барча хизматларга 5 фоизлик қўшилган қиймат солиғи ва меҳмонхоналарга 2,5 фоизлик солиқ киритилди. Шунга кўра бу йил ҳаж зиёрати сарф-харажатлари тахминан 
42-43 миллион сўм бўлиши кутилаётган эди.
Давлатимиз Раҳбарининг иродалари ва саъй-ҳаракатлари натижасида жорий йилдан фуқароларимизнинг ҳаж сафари харажатлари 33,3 миллион сўмгача туширилди, яъни ҳаж ибодатини амалга оширишни қарийб 10 миллион сўмга арзонлаштиришга эришилди. “Ҳаж – 2019” мавсумидан сўнг умра сафари 1,3 миллионга арзонлаштирилди. Шунингдек, “Ҳаж – 2018” тўловидан ортган 926,5 минг сўм миқдоридаги маблағ ҳар бир зиёратчига қайтариб берилди.
Буларнинг барчаси мамлакатимизда фуқаролар манфаатларини кўзлаб амалга оширилаётган халқпарвар сиёсат ва эзгу ишларнинг яна бир ёрқин амалий ифодаси бўлди.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР