Тавсия қиламиз

Мунофиқ Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салулнинг давомчиси Озодлик радиосининг жанозаси ўқилди

Мақолалар access_time9-март 2018, 20:46

Раддия Бу баёнотни беришга мажбур бўлдик. Бермасак бўлмайди, чунки ўтган…

Нима учун рўза тутамиз?

Мақолалар access_time22-май 2018, 19:07

Мусулмонлар ўн икки ойнинг султони Рамазони шарифни ана шундай интиқлик…

ТАЪСИРЧАНЛИК МУАММОНИ КЎПАЙТИРАДИ

Мақолалар access_time9-январ, 18:02

ТАЪСИРЧАНЛИК МУАММОНИ КЎПАЙТИРАДИ  Бир дардни енгиб ўтган инсонни бир…

Ўзгаларни камситманг

access_time30-апрел, 12:21 visibility1120

 Қуръони каримда олдинга сурилган асосий ғоялардан бири – ўзгаларни ҳурмат қилишдир. Чунки бу нарса жамиятнинг бирлигини сақлашда, унинг аъзолари орасида муҳаббатни кучайтиришда, душманлик ва келишмовчиликнинг сабабларини йўқотишда катта аҳамият касб этади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: 
 «Эй иймон келтирганлар! Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол, улар булардан яхшироқдир. Ва аёллар ҳам бошқа аёлларни (масхара қилмасинлар), эҳтимол, улар булардан яхшироқдир. Ва ўзингизни ўзингиз мазах қилманг, бир-бирингизга лақаб қўйманг. Иймондан кейин фосиқлик исми нақадар ёмон! Ва ким тавба қилмаса, бас, ана ўшалар золимлардир» (Ҳужурот сураси, 11-оят). 
Ушбу оятда Аллоҳ мусулмонларни ўзидан бошқаларни ҳурмат қилишга, уларнинг обрўсини тўкмасликка, ҳис-туйғуларини таҳқирламасликка буюради. Эркакдир, аёлдир, ҳеч кимни хоҳ гап билан, хоҳ қўл билан ишора қилиб ёки бошқа йўллар билан бўлсин, масхара қилиб, камситиб бўлмайди. Эҳтимол, масхара қилинган кишилар кўриниши хунук, ўзи бечораҳол кўринса ҳам, аслида масхара қилувчидан яхшироқдир. Бу ҳолда масхара қилувчи ўзи билмаган ҳолда Аллоҳ обрўсини кўтарган кишини паст санаган бўлади. Қолаверса, масхара қилинган кишининг аччиғи чиқиб, масхара қилувчининг ҳам айбларини ахтариб қолиши турган гап. Агар айб топмаса, ўзидан ёлғон айбларни тўқиб, халқ орасида тарқатиши ҳеч гап эмас. Шундай экан, «Масхара қилувчи энг аввал ўзига ўзи зарар етказади», десак, хато қилмаган бўламиз. Хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, бировни масхара қилиш қалбларга ёмонлик солади ва кишилар ўртасида дўстлик алоқаларини узади.

“Иймон” китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР