
Тошкент шаҳридаги “Қатортол” жоме масжидида Рамазон таровати
Муборак Рамазон ойи юртимиз бўйлаб кўтаринки руҳда, ўзгача тароват ила давом этмоқда. Юртдошларимиз гўзал ва шинам масжидларда эмин-эркин ибодатларни адо этмоқдалар.
Бугун 10- май куни Юнусобод тумани бош имом-хатиби Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳу “Қатортол” жоме масжидига ташриф буюрдилар.
Юнусобод тумани бош имом-хатиби, намозхонларга Рамазоннинг раҳмат кечаларида Мўмин киши қандай бўлиши кераклиги ҳақида мавъиза қилдилар. Сўнгра мустақил юртимизда олиб борилаётган улкан ўзгаришлар янада равнақ топиши, эл-юрт тинчлиги ва мамлакат ободлиги, ҳаётимиз янада фаровон бўлишини тилаб дуои хайрлар қилдилар.
Mehrob.uz матбуот хизмати