Тавсия қиламиз

Рўза ва Қуръон қиёмат куни бандани шафоат қилади

Мақолалар access_time16-май 2019, 05:15

Имом Аҳмад Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қиладилар:  …

ЕТТИ МЎЪЖИЗА

Мақолалар access_time25-июль 2017, 10:25

Бир мактабда “Дунёнинг етти мўъжизаси” мавзусида дарс ташкил…

СЕНГА АЛЛОҲ KИФОЯ ҚИЛСИН

Мақолалар access_time23-июль 2018, 13:46

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз розияллоҳу анҳуни Яманга юбора…

НАФС ВА ИНСОН!

access_time12-май 2019, 04:54 visibility1156

• Нафс: - "Мана сенга керак бўлса тахт".
• Инсон: - "Йўқ керакмас. Исломим бор! Мен учун бу бахт".

• Нафс: - "Балки ёқар ойсулув қизлар?".
• Инсон: - "Йўқ ёрим бор, бахтлимиз бизлар".

• Нафс: - "Балки сенга керакдир бойлик?".
• Инсон: - "Қаноатла холим чиройлик".

• Нафс: - "Ундан кўра сен ўйнаб кулгин...".
• Инсон: - "Қиёмат бор сен хаё қилгин".

• Нафс: - "Бу дунё беш кунлик билгин".
• Инсон: - "Хақни айтдинг. Сен тақво қилгин".

• Нафс: - "Балки сенга ёқар кайф сафо?".
• Инсон: - "Ҳалолга хўп, қолгани жафо".

• Нафс: - "Шароблар бор. Маст бўлиб кўргин!".
• Инсон: - "Уни қўй. Иймон лаззатин туйгин".

• Нафс: - "Кўзингни оч дунё макрдир...".
• Инсон: - "Макрларга тўсиқ зикрдир".

• Нафс: - "Ахмоқсан сени ҳаётинг ғурбат".
• Инсон: - "Йўқ умидим абадий Жаннат".

• Нафс: - "Мен нафсингман енгилдим сенга".
• Инсон: - "Кел Ҳақ йўлда ёрдам бер менга".

• Нафс: - "Розиман ҳўп. Иймон шартларин билдир".
• Инсон: - "Махлуқ борки Роббига қулдир".

• Нафс: - "Қуллик қандай бўлади айтгин?".
• Инсон: - "Амрига юр. Наҳийдан қайтгин!".

• Нафс: - "Гуноҳларим кечарми Қаҳҳор?!".
• Инсон: - "У меҳрибон раҳмли Ғаффор!

mehrob.uz матбуот хизмати

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР