Тавсия қиламиз

ҚАРЗНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

Мақолалар access_time20-ноябрь 2017, 14:53

 Аввал айтиб ўтилганидек, бугунги кунимизда қарз масаласида келишмовчилик…

Бухорода Мир Араб олий мадрасаси ташкил қилинди

Мақолалар access_time9-июнь 2017, 00:08

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 10-11…

«УНГА ЖАННАТНИНГ САККИЗ ЭШИГИ ОЧИЛУР»

Мақолалар access_time2-феврал, 11:24

 Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:        …

Аэропортдаги шу биргина VIP-залдан кирсак қанчалик маза қиламиз.

access_time13-май, 01:09 visibility171

Жаннатда Райён деган бир эшик бор. Қиёмат куни ундан фақат рўзадорларгина киради.

Имом Муслим Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Жаннатда Райён деган бир эшик бор. Қиёмат куни ундан фақат рўзадорларгина киради. Улардан ўзга бирон киши ўша эшикдан улар билан бирга кира олмайди. «Рўзадорлар қани?» деган чақириқ келади. Шунда рўзадорлар ўша эшикдан кирадилар. Уларнинг охиргиси кириб бўлгач, эшик беркитилади. Шундан сўнг бошқа ҳеч ким ундан кирмайди». 
Бу ҳадис қиёмат куни рўзадор киши Аллоҳ таолонинг ҳузурида нақадар юксак даражада бўлишини ифода қилган ҳадисдир. Рўзадор бошқалардан истисно қилиниб, мустасно тариқасида алоҳида эшикдан кириб кетади. Аэропортдаги шу биргина VIP-залдан кирсак қанчалик маза қиламиз. Бизнес-класс бўлимда ўтирсак тўртинчи осмонда юргандек боламиз. Ваҳоланки дунёнинг бир матоҳи, нари борса бир неча соат учасиз, пулини берсангиз бўлди. Аммо энди қиёмат кунидаги даҳшатли ҳолатни тасаввур қилиб кўринг. Ўша куни биз учун алоҳида жаннатга эшик очилсаю, у ерга фақат бизлар таклиф қилинсак! 

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР