Тавсия қиламиз

Диний конференция  бўлиб ўтмоқда.

Янгиликлар access_time23-ноябрь 2017, 11:35

Тошкент ислом университетида Ўзбекистонда диний соҳада амалга оширилаётган…

ҚАНДАЙ ҚИЛСАК, ЯХШИ ИНСОН БЎЛАМИЗ?

Мақолалар access_time7-декабр 2017, 15:32

Хоки пойи яхшилар бўл, хок бўлмасдан бурун, Бу қаро ер бағри сенга чок бўлмасдан…

САЛМОН ФОРСИЙ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУНИНГ ҲИКМАТЛИ СЎЗЛАРИ

Мақолалар access_time13-декабр 2018, 15:36

“Илм кўп, умр қисқа. Шундай экан, диний йўлдан нима керакли бўлса…

Бир ўйлаб кўринг!

access_time15-май, 00:38 visibility267

    Қул Аллоҳнинг розилигини топиш учун турли йўллар ахтаради. Тадбирлар ўйлайди. Аллоҳ розилигига боис ишлар эса кўпдир. Шу қадар кўпки, махлуқотнинг ҳисоби қадар эмас, маҳлуқотнинг нафаси ҳисоби қадар кўп, дейдилар орифлар. Тасаввур қилинг, бир одам қанча нафас олади? Энди эса бутун жонзотларнинг бир дақиқада, бир соатда, бир кунда, ойда... олган нафасларини тасаввурингиз доирасига сиғдира оласизми?

Шулардан бири мусулмоннинг мусулмонга муҳаббати. 

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) айтадилар: «Расулуллоҳ: «Аллоҳга қасамки, сизлар мусулмони комил бўлмагунингизча жаннатга кира олмайсиз. Мусулмони комил бўлишингиз учун бир-бирингизга муҳаббат қўймоғингиз шарт. Ўрталарингизда муҳаббат пайдо бўлиши учун саломни ошкора берингиз ва бир-бирингизга жаҳл қилишдан сақланингиз. Чунки жаҳл - тарашлагувчидир. Яъни у сочни тарашламайди, балки динни тарашлайди.»

Бу хусусда ҳазрат Сўфий Оллоҳёр насиҳат қилиб дерларки:

Кел, э мўмин, ҳамиша хуш инон бўл,
Мусулмон бўлса ҳар ким меҳрибон бўл.
Э, мўмин муваҳҳид, сен ҳар доим мусулмонларга яхшиликлар билан ёрдам бергувчи бўл. Ҳар кишики, мусулмон бўлса, унга шафқатли бўл.

Очилғайсан ани кўрганда гулдек,
Тавозу айла хизматкор қулдек.
Мусулмонни кўрганингда юзинг гулдек очиб, табассум қил. Хўжаларнинг қулларидек тавозу билан унинг хизматида бўл.

Кишиларнинг ўзаро муҳаббати барча фазилатларнинг дебочаси саналади. Тўғри, бундай муҳаббатсиз ҳам ҳаёт кечириш мумкин ва буни ёмон турмуш кечириш ҳисобламайдиганлар ҳам бор. Аммо бизнингча, бу кишининг аста-секин ўлишидир. Агар дарахт шохи кесилса ўрнидан янги навда ўсиб чиқиши мумкин, аммо биродарлик муҳаббати жафо арраси билан арраланса кейин аслидай кўкарармикин?

Абдуллоҳ ибн Аббос айтадиларким: «Неъматлар (яхшиликлар) инкор қилиниши ва раҳмдиллик узилиб қўйилиши мумкин, аммо кўнгилларнинг бир-бирига яқинлигидек нарсани биз кўрмадик.»  Дейилмоқчиким: кўнгилларнинг яқинлиги мустаҳкам бўлса, инкор ҳам қилинмайди ва узилиб ҳам кетмайди. Чунки одамлардан энг аввал кўтариладиган нарса -кўнгилларнинг яқинлиги экан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР