Тавсия қиламиз

Ибратли ҳикоя

Мақолалар access_time24-май 2017, 14:28

Икки йигит соҳил бўйида ўтириб кечки таом тановул қилаётган эдилар. Ёнларига…

Абдуллоҳ ибн Зубайр

Мақолалар access_time27-ноябрь 2017, 13:22

Абдуллоҳ ибн Зубайр 622 йилда Мадина яқинидаги Қубо қишлоғида туғилган.…

САЙЙИДА ОИША БИНТИ АБУ БАКР РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲОНИНГ ФАЗЛЛАРИ

Долзарб мавзу access_time11-апрел 2017, 19:37

Макканинг кўзга кўринган кишиларидан бири бўлмиш Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг…

Қилган ишингни ҳеч кимга айтма (ибратли воқеа)

access_time16-май, 05:21 visibility342

Абдураҳим исмли бир йигитнинг гўзал отига Маҳмуд исмли йигит ишқибоз эди, «сотгин», деб кўп ялинарди, аммо Абдураҳим унинг илтимосларини рад этарди. Охири Маҳмуд отга макр-хийла билан эга чиқишни ихтиёр қилди. Кекса ва хаста одам қиёфасига кириб Абдураҳимнинг йўлини пойлади. Сўнг гўзал отга миниб ўтаётган йигит қаршисига чиқиб ялинди:
-Эй марҳаматли ўғлим, мен манзилимга етолмай қолдим, қарагин, эҳтимол яна озгина юрсам жон таслим қиларман, менга раҳм қилиб, отингга мингаштириб ол. Ҳаққингга дуолар қилай.

Абдураҳим унинг макрини англамай, отига миндирди. Маҳмуд эса отни чоптириб қочди. Сал нари боргач, тўхтаб, манманлик билан деди:
-Эй нодон, сен мени танимадинг, мен - Маҳмудман! Отингни сот, деб қанча ялиндим, сотмадинг. Ана энди отингдан умидингни уз!

Абдураҳим унинг гапини эшитиб, дебди:
-Майли, отни сенга бердим, лекин бу қилган ишингни бировга айта кўрма. Чунки бу алдамчилигинг, хийла-найрангинг халқ орасида тарқалса, кўп кишилар сенинг ярамас йўлингга кириб кетишлари мумкин. У вақтда биров-бировнинг ҳолига раҳм этмайди. Халқимиз орасида шафқат, марҳамат, мурувват каби гўзал хислатлар йўқолади. Алдамчилик, муғомбирлик ва инсофсизлик каби ярамас иллатлар авж олади. Ўтинаман, қилган ишингни ҳеч кимга айтма, мен ҳам яширин тутаман.

Бу хитоб Маҳмудга таъсир қилиб, изига қайтибди, узр айтибди. Абдураҳим эса отни унга сотишга рози бўлиб, ораларида дўстлик қарор топибди.

Хулоса сиздан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР