Тавсия қиламиз

ОДАМЛАРНИНГ ОЗОРЛАРИГА САБР ҚИЛГАН КИШИ

Мақолалар access_time23-феврал 2018, 17:53

Ибн Умардан ривоят қилинади:  "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:…

Бугун 19.06.2017 санасида Қуръони Карим хатмонаси

Янгиликлар access_time19-июнь 2017, 19:48

Бугун 19.06.2017 санасида Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларда Қуръони…

Куёвнинг_онасига_мактуб

Мақолалар access_time29-декабр 2017, 17:45

Ўзгаларнинг келинингиз ҳақидаги мишмишларга дарҳол ишонманг. Жамоятда яхши…

УСТОЗИМИЗ САЙЙИД РАҲМАТУЛЛОҲ ДОМЛА ТЕРМИЗИЙ ҲАФИЗАҲУЛЛОҲ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЧИРЧИҚ ШАХРИ «МАРКАЗИЙ» ЖОМЕ МАСЖИДИГA ТАШРИФ БУЮРДИЛАР.

access_time23-май, 00:45 visibility420

Ойларнинг султони муқаддас Рамазон ойи кўнгилларга хурсандчилик солмоқда. Шу улуғ кунларнинг савобидан умидвор ҳар бир мўмин рўза тутиб, ибодатлар қилмоқда. Вилоятимиздаги барча масжидларда таровеҳ ва ҳатми қуръон ибодатлари ва имомларимиз тамонидан суҳбатлар ўтказилмоқда. 
Муборак Рамазон ойинининг 18- таровеҳ кечасида, яъни 22–май санасида Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги «Марказий» жоме масжидига устозимиз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳу ташриф буюрдилар. Ушбу ташрифдан бутун Чирчиқ халки қалби хурсандчиликга тўлиб мамнун бўлишди. 
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ ушбу жоме масжидда барча Чирчиқ халкини муборак Рамазон ойи билан табриклаб, Рамазон туркум суҳбатларидан барчани хурсанд этдилар. Мавъиза сўнгида юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги бардавом бўлишини сўраб, дуои ҳайрлар қилдилар. Бу йилги Рамазон ойи юртимизнинг барча жоме масжидлари қатори, «Марказий» жоме масжидимизда ҳам ўзгача шукуҳ билан ўтмоқда.
Буни намозхонларнинг юз кўзида ўз аксини топиб турган миннатдорчилик ифодасидан ҳам билиш мумкин! 

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар бош имом хатиби Алижон Абраев

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР