Тавсия қиламиз

ПАЙҒАМБАРИМИЗ МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ВА ОИША РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲО ОНАМИЗНИНГ ЎРТАЛАРИДАГИ ЎЗАРО БУЮК МУҲАББАТ

Мақолалар access_time17-декабр 2017, 12:59

ПАЙҒАМБАРИМИЗ МУҲАММАД  СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ВА ОИША РОЗИЯЛЛОҲУ…

#БИЛАСИЗМИ?

Биласизми access_time29-июнь 2017, 17:37

1.  Энг биринчи рўза тутган инсон Одам алайҳиссалом.  2.  Энг…

БАХТЛИ ҲАЁТ САРИ

Мақолалар access_time18-май 2018, 11:48

Жорий йилнинг 16 май чоршанба куни, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 279-сонли…

Сурхондарёда вилояти Термиз шаҳридаги «Ҳаким Термизий» жоме масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

access_time24-май, 19:02 visibility510

Аллоҳнинг уйи бўлмиш масжид Ислом динининг эзгулик, тинчлик, меҳр-мурувват, раҳмдиллик, муҳтожларга ёрдам бериш каби қадриятларини тарғиб қилувчи муҳим маънавий-диний маскандир. Шундай масжидлардан бири бугун фойдаланишга топширилди.
Эслатиб ўтамиз, масжидни тиклаш ишлари 2017 йилнинг июн ойида бошланиб 23 ой давом этди. Бугун жомеъ масжидининг умумий майдони қарийб 5 гектарни ташкил қилади.
Масжиднинг асосий биноси баландлиги 38 метрни ташкил этувчи гумбаз, иккита 42 метрлик катта минорадан иборат. Мажмуанинг лойиҳалаштириш ва қурилиш ишларида меъмор ва қурувчилар Марказий Осиёда масжидлар қуриш қоидаларига тўлиқ амал қилдилар. Имконияти чекланган инсонлар учун зарур ускуналар, ҳавони тозалаб берувчи қурилма ва кондиционерлар тизими мослаб ўрнатилди. Масжид ҳовлисида дам олиш жойлари ҳам яратилди. Масжиднинг 80 ўринли эркаклар ва  20 ўринли аёллар таҳоратхонаси ҳам фойдаланишга топширилди.
Бир вақтнинг ўзида 6000 нафар намозхонни ўз бағрига сиғдира оладиган ушбу масжидда бугун биринчи жума намози адо этилди. Масжиднинг очилиши ва жума намозини ўқиб бериш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси Юнусобод тумани бош имом хатиби  Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳу ташриф буюрдилар.
Ушбу масжиднинг очилишини, бу маросимга устозимиз ташриф буюрганини эшитган вилоят аҳлининг узоқ қишлоқларда яшайдиган намозхонлари ҳам келишди.

Имонли, эътиқодли одамлар уйларидан иккита олийжаноб ният билан йўлга чиққан:  
1) Ушбу янги масжидда камоли ихлос ила намоз ўқиш;
2) Устозимиз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳуни зиёрат қилиб, амри маъруфларини тинглаш. 

Сурхондарё вилояти бош имоми Саййид Алиакбархон Сайфиддинов масжид қавмини масжиднинг очилиши билан муборакбод этганларидан сўнг, устозимиз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий жума мавъизасини қилдилар ва жума намозини ўқиб бердилар.  Намоздан сўнг ушбу масжидни қурилишидан битгунга қадар ўз ҳиссасини қўшганлар ҳаққига дуои хайрлар қилдилар.

mehrob.uz матбуот хизмати

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР