Тавсия қиламиз

ЭЗГУЛИККА ЙЎҒРИЛГАН ҚАРОР

Мақолалар access_time10-март 2017, 17:20

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев динимиз ривожига, ҳадис…

ИЛОҲИЙ ҲИКМАТ... ЁХУД МЕН  ЖАВОБ ТОПОЛМАГАН САВОЛ

Мақолалар access_time30-июнь 2017, 22:47

(Баҳодир акамнинг ҳовлисида содир бўлган ҳаётий воқеа) Баҳорнинг биринчи…

Рамазон ғанимат

access_time27-май, 01:13 visibility672

Муборак Рамазон ойи юртимиз бўйлаб кўтаринки руҳда, ўзгача тароват ила давом этмоқда. Юртдошларимиз гўзал ва шинам масжидларда эмин-эркин ибодатларни адо этмоқдалар. 26 - май  куни Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳу Сурхондарё вилоятидаги сафарларини тугатиб, Тошкентга қайтиб келишлари билан,  “Имом Бухорий” жоме масжидига ташриф буюрдилар.
Юнусобод тумани бош имом-хатиби,  намозхонларга Рамазоннинг охирги ўн кунлиги кечалари ғанимат эканлиги  ҳақида мавъиза қилдилар.  Сўнгра мустақил юртимизда олиб борилаётган улкан ўзгаришлар янада равнақ топиши, эл-юрт тинчлиги ва мамлакат ободлиги, ҳаётимиз янада фаровон бўлишини тилаб дуои хайрлар қилдилар.  Устоз Имом Бухорий масжидан чиқиб  "Мирза Юсуф"  масжидига таровеҳ намозининг охирида етиб келдилар ва масжид қавмига Имом Муҳиддин Закарий ибн Шараф Нававий раҳматуллоҳи алайҳнинг “ҚИРҚ ҲАДИС” китоби асосида “БИР ҲАДИС ШАРҲИ” туркум суҳбатларидан навбатдагисини қилиб бердилар. Маълумот ўрнида айтиб ўтмоқчимизки, устозимиз Рамазон ойида "ҚИРҚ ҲАДИС” китобини тўлиқ шарҳлаб тугатиш учун бугундан бошлаб бомдод намозида ҳам биттадан ҳадис шарҳлаб берадилар иншааллоҳ.

Mehrob.uz матбуот хизмати

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР