Тавсия қиламиз

ИЁС ИБН САЛАМА ҚИССАСИ

Мақолалар access_time14-сентябр 2017, 13:39

Табарий Иёс ибн Саламадан у отасидан ривоят қилади:  "Умар ибн…

Тирикчилик дарди

Мақолалар access_time1-июль 2018, 18:21

Бугунги кунда, бу замонамизда аслида инсоннинг вақтини тежаш учун ишлаб…

Ҳар қўйни ўз оёғидан осадилар...

Мақолалар access_time15-декабр 2018, 19:28

 Аббосий халифа Ҳорун ар-Рашиднинг Баҳлул доно деган фазилатли зотга…

ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИНГ!

access_time28-май 2019, 14:41 visibility2705

Уч дўст кечаси йўлда кетаётиб, йўл четида бир кишининг ўра қазиётганини кўриб қолишибди. Шунда улардан бири шерикларига: “Қаранглар, ана у киши йўлнинг чеккасида ўра қазияпти. Менимча, у кимнидир ўлдирган бўлса керак, тунда кўммоқчи шекилли?!”, дебди. Иккинчиси: “Йўқ, йўқ, у киши қотил эмас! У киши ҳеч кимга ишонмас экан, шунинг учун мол-мулкини кечаси одамлардан яшириб беркитяпти шекилли”, дебди. Учинчиси эса уларга қараб: “Ундай ҳам эмас, бундай ҳам эмас. Бу киши солиҳ инсон, бу киши одамлар фойдаланиши учун қудуқ қазияпти”, дебди.

* Ҳа, ҳар бир инсон ўзининг ҳолатидан келиб чиқиб фикр юритади. Яхши инсон ўзга одамлар ҳақида яхши гумонда бўлади. Ёмон инсон эса ўзгалар ҳақида ёмон гумонда бўлади. 

“Ҳикматлар чашмаси”дан

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР