
2017 ЙИЛ 26 АПРЕЛЬ КУНИ ТОШКЕНТ ШАҲРИДА РЕСПУБЛИКА ҚОРИЛАР МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТАДИ
Диёримизда анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган Республика қорилар мусобақаси юртдошларимиз қалбида муқаддас Қуръони каримни ўқиб-ўрганиш, ёдлаш ва тинглаш ҳамда тажвид қоидаларини янада чуқур ўрганишга бўлган ихлос-муҳаббатларининг ортишига сабаб бўлмоқда.
Бу йилги XXVII бор ўтказиладиган “Қорилар кўрик танлови”нинг Республика босқичи 2017 йил 26 апрель чоршанба куни Тошкент шаҳри “Хўжа Аламбардор” (Камолон) жоме масжидида бўлиб ўтади.
Мусобақа икки йўналишда: мураттаб (Қуръони каримни тўлиқ ёд олган) қори ва қориялар ҳамда мужаввид (Қуръони каримнинг камида 10 порасини ёд олган) қори ва қориялар ўртасида ўтказилади. Ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар.