Тавсия қиламиз

АЛЛОҲНИНГ РАСУЛИ УЧУН НАСИҲАТ

Мақолалар access_time14-август 2017, 13:31

АЛЛОҲНИНГ РАСУЛИ УЧУН НАСИҲАТ  "У Зотнинг Расули учун" насиҳат…

УСТОЗ САЙЙИД РАҲМАТУЛЛОҲ ТЕРМИЗИЙ “XЎЖА АЛАМБАРДОР” (КАМОЛОН) ЖОМЕ МАСЖИДИДА МЕҲМОН БЎЛДИЛАР

Янгиликлар access_time20-март, 15:39

Бугун 20 март, чоршанба куни,  Юнусобод тумани бош имом-хатиби Устоз…

ҒИЙБАТ

Мақолалар access_time1-май 2017, 18:59

«Ғийбат»нинг луғатдаги маъноси бир нарсанинг кўздан тўсилишидир.…

АЛЛОҲНИНГ БОРЛИГИГА ДАЛИЛЛАР 

access_time10-июнь, 12:00 visibility348

Мавлоно Жалолиддин Румий раҳматуллоҳи алайҳи Аллоҳ субҳанаҳува таолонинг борлигига фалсафий ва каломий услублар ила далил келтирмай, бу ишда Қуръони Каримнинг услубига эргашади. Кишиларни махлуқларни кўриб Холиқни, ҳаракатланувчини кўриб ҳаракатлантирувчини тан олишга чақиради. Бунга оддий мисоллар келтириб, одамнинг қалбини ларзага солади. «Сен ёзаётган қаламни кўрасан. Аммо уни ҳаракатга келтираётган қўл эса махфийдир. Чопиб кетаётган тулпорни кўрасан, чавондозни кўрмайсан. Ўқ мўлжалга тегади. Аммо камон кўзга кўринмайди. Жонлар мавжуд. Уларнинг яратувчиси ва вужуди ҳамда ҳаёти манбаи эса кўзларга кўринмайди. Аммо ҳаракат ҳаракатлантирувчига далил эмасми?! Агар ҳавонинг овозини ёки сувнинг шилдираганини эшитсанг, улар ила ҳаво ва сувнинг борлигига далил келтирмайсанми? Агар шамол эсганини, баргларнинг ҳилпирашини ва шохларнинг тебранишини кўрсанг, аниқ билки, ҳавони ҳаракатлантираётган зот бор. Албатта, ҳар бир ҳаракатланувчи ила ҳаракатлантирувчи ҳам бор. Агар таъсир қилувчини кўришдан ожиз бўлсанг ҳам, унинг таъсирини кўришдан ожиз бўлмайсан. Бас, бундан таъсир қилувчи борлигига далил топгин. Агар ҳаракатланиб ва яшаб турган жисмни кўрсанг, унинг жонини кўрмасанг ҳам унинг борлигига, жисмнинг ҳаракати ва ҳаёти манбаи эканига далил қиласан» 
(«Маснавий»,305-бет). 
Шу билан бирга, Мавлоно Жалолиддин Румий раҳматуллоҳи алайҳи борлиқнинг борлигидан ташқари ундаги ажойиб низомга, ҳар бир нарса ўлчов билан яратилганига, ҳар бир нарсанинг ўз чегараси борлигига, ҳар нарса ўзига жорий қилинган низомга бўйсунишиг аэътиборни қаратади. «Агар Аллоҳнинг ишини ва самовий тадбирни икки кўзинг билан кўришга сазовор бўлмасанг, борлиқнинг низомига назар сол. Қуёш ва ой ёруғлик таратиб, беминнат хизмат қилиб, итоат қилиб, осий бўлмасдан ва тўхтамасдан айланиб, турган икки нарсадир. Юлдузларнинг ҳам ўзларига хос доира-лари ва чизилган чегаралари бор» («Мас-навий»,513-бет). 
«На қуёшнинг ойга етиб олмоғи дуруст бўлар ва на кеча кундуздан ўзиб кетар. Ҳар бири фалакда сузиб юрар» (Ясин ,40).  Ушбуларнинг барчаси уларни йўқдан  бо рқилган ва интизомга солган зотнинг Биру Борлигига ёрқин далилдир. 

Мавлоно Жалолиддин Румий фалсафаси.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР