Тавсия қиламиз

Tўйдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш

Мақолалар access_time6-апрел 2017, 16:27

Мана, жисмонан соғлом қилиб тарбиялаш борасида юртимизда кўп хайрли ишлар…

Имом Бухорий халқаро марказида диний ходимлар ўқувларининг II давра XI босқич ўқувлари бошланди

Янгиликлар access_time22-март 2017, 18:27

2017 йилнинг 21 март куни Имом Бухорий халқаро марказида диний ходимларнинг…

ХАЛҚҚА МАНФААТ ЕТКАЗИШНИНГ ФАЗИЛАТИ

Мақолалар access_time24-июль 2017, 14:59

ХАЛҚҚА МАНФААТ ЕТКАЗИШНИНГ ФАЗИЛАТИ Одамларга фойда етказиш яхшилик қилишнинг…

Зино

access_time10-июнь, 17:39 visibility940

     Аллоҳ таоло бандаларини зинога яқинлашишдан ва унга сабаб бўладиган ишлардан қайтариб, бундай марҳамат қилади:

     “Зинога яқинлашмангиз! Чунки у фахш ва ёмон йўлдир” (Исро сураси 32-оят)

     “Улар Аллоҳга қўшиб, бошқа “илоҳ”га илтижо қилмаслар ва Аллоҳ ўлдиришни ман этган жонни ноҳақ ўлдирмаслар ҳамда зино қилмаслар. Ким мана шу (гуноҳларни)ни (имонсиз ҳолда) қилса, гуноҳга (уқубатга) учрар, қиёмат кунига унга азоб бир неча баробар зиёда қилинур ва у жойда хорланган ҳолида мангу қолур” (Фурқон сураси 68 – 69-оятлар).

      Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтадилар: “Агар киши зино қилса, имон ундан чиқади ва унга соябон каби бўлади. Агар (зинодан) бош тортса, унга қайтади” (Имом абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривояти).  

      Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар: “Ким зино қилса ёки хамр ичса, худди инсон бошидан кўйлагини ечиб олгандек, Аллоҳ ундан имонини ечиб олади”  (Имом Ҳоким ривояти, саҳиҳ ҳадис).

      Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтадилар: “Аллоҳ қиёмат куни уч тоифа одамга гапирмайди, уларни (гуноҳларидан) покламайди, уларга қарамайди ва уларга аламли азоб бўлур. (Улар) зинокор қария, ёлғончи подшоҳ ва матакаббир камбағал” (Имом Муслим ва Насоий ривояти).

“Гуноҳи кабиралар” китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР