Тавсия қиламиз

Рамазон дўзахдан озод бўлиш ойидир.

Мақолалар access_time7-май, 03:39

   Рамазон ойида жаннат дарвозалари очилиб, дўзах эшиклари ёпилади.…

Ҳар бир бандани ризқини Аллоҳ таоло ўз зиммасига олган

Мақолалар access_time8-январ, 22:07

Билишимиз керакки, ҳар бир бандани ризқини Аллоҳ таоло ўз зиммасига олган.…

Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг оилалари

Мақолалар access_time27-ноябрь 2018, 16:02

Оталари Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб пайғамбаримиз алайҳиссалом туғилмасларидан…

Кисва (Каъбапўш) ҳақида...

access_time10-июнь, 22:59 visibility725

* Кисва – бу Макка шаҳридаги муқаддас Каъбатуллоҳни ёпиб қўядиган ёпинчиқ.

*  Кисвани ҳар йили Қурбон ҳайити арафасида алмаштирадилар. Эскисини эса бўлакларга бўлиб ҳажга келган мусулмонларга тарқатадилар. 

*  Айрим олимларнинг фикрига кўра, Каъбани кисва билан ёпиб қўйиш Исмоил (алайҳис-салом) даврларига бориб тақалади.

*  Бошқа олимлар Каъбанинг ёпилиши Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг катта боболари бўлган Аднон даврларида бошланган дейишади.  

*  Кўпчилик олимларнинг фикрича, Каъбани кисва билан ёпиб қўйиш одати Яманнинг Тубо исмли қироли даврида бошлаб берилган.

*  Кисвани тайёрлаш билан Саудия Арабистонида бутун бошли бир фабрика шуғулланади.

*  Кисвани тайёрловчи биринчи фабрика 1927 йили ташкил қилинган.

*  Ҳозирда Кисвани тайёрлашда 140 та ҳунарманд ходимлар фаолият кўрсатади.

*  Кисва 5 қисмдан ташкил топган бўлиб, улардан бири билан Каъбатуллоҳнинг эшик томони ёпиб қўйилади.

*  Кисванинг ўлчами 658 кв. м. га тенг. У узунасига 14 метр ва энига 101 сантимерт бўлган 47 та қисмдан тикилади.

*  Кисвани тайёрлаш учун 450 кг ипак ишлатилади ва уни олтин иплар безаб туради.

*  Кисвани тайёрлаш учун 3 ой талаб этилади.

*  Саудия Арабистони учун Кисвани тайёрлаш 17 миллион риёлга (тахминан 4,5 млн.$) тушади.

*  Ҳар йили иккита Кисва тикилади. Бири Каъба устига ёпиб қўйилса, иккинчиси эҳтиёт шарт сақланиб турилади.

*  Кисвани алмаштириш пайтида ҳожилар Арафот тоғида бўладилар ва у маҳаллий ходимлар томонидан махсус кўтарма конструкциялар ёрдамида бўлак-бўлак қилиб амалга оширилади.

*  Кисва юқорисининг ўнг тарафида қуйидаги оятлар ёзилган:
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ
Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)

 وَإِذْ بَوَّأْنَا لِإِبْرَاهِيمَ مَكَانَ الْبَيْتِ أَنْ لَا تُشْرِكْ بِي شَيْئًا وَطَهِّرْ بَيْتِيَ لِلطَّائِفِينَ وَالْقَائِمِينَ وَالرُّكَّعِ السُّجُودِ
(Эй, Муҳаммад!) Эсланг, Биз Иброҳимга Байтуллоҳ ўрнини белгилаб бериб, (унга шундай дедик): «Менга бирор нарсани шерик қилмагин ва Менинг Байтимни тавоф қилувчилар, (намозда) тикка турувчилар, рукуъ ва сажда қилувчилар (яъни ҳожилар ва намозхонлар) учун тозалаб қўйгин! (Ҳаж, 26).
 وَأَذِّنْ فِي النَّاسِ بِالْحَجِّ يَأْتُوكَ رِجَالًا وَعَلَى كُلِّ ضَامِرٍ يَأْتِينَ مِنْ كُلِّ فَجٍّ عَمِيقٍ 
Одамлар орасида (юриб уларни) ҳажга чорлагин! (Шунда) улар сенга (Каъбага) пиёда ва ҳар қандай туяда узоқ йўллардан келурлар. (Ҳаж, 27).
 لِيَشْهَدُوا مَنَافِعَ لَهُمْ وَيَذْكُرُوا اسْمَ اللَّهِ فِي أَيَّامٍ مَعْلُومَاتٍ عَلَى مَا رَزَقَهُمْ مِنْ بَهِيمَةِ الْأَنْعَامِ فَكُلُوا مِنْهَا وَأَطْعِمُوا الْبَائِسَ الْفَقِيرَ 
Улар ўз (диний ва дунёвий) манфаатларига шоҳид бўлиш учун ва маълум кунларда (Аллоҳ) уларга ризқ қилиб берган чорва ҳайвонларига (қурбонлик учун сўйишда) Аллоҳ номини зикр қилиш учун келурлар. Бас, ундан ўзларингиз ҳам еяверингиз, бечора камбағалларга ҳам едирингиз! (Ҳаж, 28).
ثُمَّ لْيَقْضُوا تَفَثَهُمْ وَلْيُوفُوا نُذُورَهُمْ وَلْيَطَّوَّفُوا بِالْبَيْتِ الْعَتِيقِ 
Сўнгра (ҳожилар) кирларини кетказсинлар (яъни, эҳромдан чиқиб, соч олдириб, тоза либосларини кийсинлар), назрларини (ҳаж мажбуриятларини) адо қилсинлар ва «Қўҳна уй» (Каъба)ни тавоф қилсинлар! (Ҳаж, 29).

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР