Тавсия қиламиз

Олтиндан қиммат сўзлар

Мақолалар access_time4-феврал, 09:50

– Ҳаётида муваффақият қозонган одамни кўрмадим. Агар кўрган бўлсам,…

Ҳалол луқма

Мақолалар access_time17-июль 2017, 15:02

Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ шундай деган эканлар:   «Падари…

#БИЛАСИЗМИ: Нима учун Қyръон ўқиймиз?

Мақолалар access_time25-май 2017, 14:10

  Нима учун Қyръон ўқиймиз? 1. Биз Аллоҳнинг амрига бўйсуниш учун Қyръон…

ЕМОҚ ВА ИЧМОҚ ҲАҚИДА

access_time21-апрел 2017, 18:21 visibility1524

Ҳалок бўлмаслик учун таом тановул қилиш фарздир.
 Шунингдек, ичимлик ичиш ҳам. Аллоҳ таоло Қуръонда "Енглар, ичинглар" ва "Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсаларнинг покларидан енглар", деган.
 Агар намозини тик туриб адо этишига ва рўзасини тутишга имкон берадиган бўлса, ажр(савоб)дир. 
 Қувватини зиёда қилиши учун тўйгунча ейиш мубоҳдир.
 Бу қувватини зиёда қилишдан дунёвий ишларни ният қилган бўлса. Агар қувватни зиёда қилишдан тоат-ибодатни ният қилган бўлса, мустаҳабдир.
 Тўйгандан ортиқ ейиш ҳаромдир. Фақатгина эртанги рўзага қувватли бўлиши ва меҳмони уялмаслиги учун бўлса, мустасно.
 Миқдом ибн Маъдийкариб Киндий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
 "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини турғизадиган емаклар етади. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, ичимлиги учун учдан бир ва ҳавоси учун учдан бир", дедилар".
 Насоий, Ибн Можа ва Термизий ривоят қилишган.


"Кифоя" китобидан.
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР