Тавсия қиламиз

«ФИРЪАВННИНГ ХАЗИНАСИ...»?

Мақолалар access_time28-январ, 13:33

  Мисрда икки ака-ука яшар эди. Бири илмга муҳаббат қўйиб, тинмай билим…

Биринчи тугмани нотўғри қадасанг, кейингиларини тўғри қадай олмайсан

Долзарб мавзу access_time4-апрел 2017, 18:24

Яқинда пойтахтимиз бош имом-хатиби бир мажлисда янги оилаларнинг 40 фоиз…

Савоб ва ажр 

Мақолалар access_time17-апрел 2018, 11:57

Бизда дунёни ҳам обод қилинади, охират ҳам обод қилинади. Дунёни обод қилмай…

Бахилликнинг ёмонлиги

access_time12-июнь, 15:15 visibility582

     Аллоҳ таоло Куръни Каримда кишиларни бахилликдан ҳам қайтарган. Чунки бахиллик кишилар ўртасидаги муҳаббатни йўқотади. Бахил киши ўзаро ёрдамни ёмон кўради, бечора, камбағал, ночор кишиларга ўз бойлигидан ҳеч нарса бермайди. Бу эса уларнинг қалбини ҳасадга тўлдиради. Қайси халқда бахиллик тарқаган бўлса, ўша халқда ўзаро ёрдам бўлмайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ бахилликни қоралайди.

    “Аллоҳ Ўз фазлидан берган нарсага бахиллик қиладиганлар буни ўзларига яхшилик деб ҳисобламасинлар. Аксинча, бу уларга ёмонликдир. Қиёмат куни бахиллик қилган нарсалари ила бўйинлари ўралур” (Оли Имрон сураси, 180-оят).

Аллоҳ бахилликдан халос бўлган кишиларни “нажот топувчилар” деб атайди:

    “Ким ўз нафсининг зиқналигидан сақланса, ана ўшалар зафар топувчилардир” (Ҳашр сураси, 9-оят).

Бахил киши бойликка маҳкам ёпишгани билан, камбағалдек яшайди. Чунки бойликни тўплаб, ундай фойдаланмай юриш камбағалликнинг бир туридир, балки энг ёмон туридир. Бахил киши хор бўлади, кишиларнинг ҳақоратига учрайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтади:

    “Ва ким бахиллик қилса, албатта, ўз зиёнига бахиллик қилур. Ва, холбуки, Аллоҳ беҳожат, сизлар муҳтожсизлар” (Муҳаммад сураси, 38-оят).

     Кимки кўнглим тинч, ҳаётим саодатли бўлсин деса, бахилликдан қочсин. Лекин унинг акси бўлган бошқа бир ёмонликка ҳам дучор бўлмасин. Бу ёмонлик – исрофгарчиликдир. Аллоҳ комил мўминларни сифатлаганидек сифатларга эга бўлишга урисин:

    “Нафақа қилганларида исроф ҳам ва хасислик ҳам қилмаслар. У иккиси ўртасида мўътадил бўлурлар” (Фурқон сураси, 67-оят).

“Иймон” китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР