Тавсия қиламиз

Тирикчилик дарди

Мақолалар access_time1-июль 2018, 18:21

Бугунги кунда, бу замонамизда аслида инсоннинг вақтини тежаш учун ишлаб…

Salmon al-Forsiy

Мақолалар access_time27-ноябрь 2017, 10:45

Salmon al-Forsiy        Salmon al-Forsiy mutlaq…

ЎЛИМ КЕЛГАНДА

Мақолалар access_time13-феврал, 09:37

Басралик обиднинг вафоти яқинлашди. Оиласи унинг атрофида йиғлашарди. У:…

Руҳ нима?

access_time12-июнь, 22:15 visibility673

     Руҳ мавзуси илмда ҳам, фалсафада ҳам қадим-қадимдан энг мураккаб муаммолардан ҳисобланади. Бу муаммонинг энг тўғри ечимини Қуръони Каримда кўрамиз. Жумладан, Исро  сурасида шундай дейилади: 
     “Ва сендан руҳ ҳақида сўрарлар. Сен: “Руҳ Роббимнинг ишидир. Сизга жуда оз илм берилгандир”, деб айт” (85-оят). 
     Аллоҳ таолонинг “сизларга фақат озгина илм берилган” деган гапини француз академияси Шарль Ришар қуйидаги сўзлари билан изоҳлайди: “Нима учун биз очиқ-ойдин ўзимиз фахрланаётган бу илмимиз теварак-атрофдаги нарсаларнинг баъзи кўринишларини идрок қилишдан бошқа нарса эмаслигини айта олмаймиз? Аммо бу нарсаларнинг ҳақиқатлигини биз билмаймиз ҳам, ҳис қилмаймиз ҳам. Жонли ёки жонсиз нарсаларнинг ҳақиқий табиати бизнинг ақлимиздан устун туради”. Ўз сўзининг охирида у шундай ёзади: “Ҳақиқий олам камтарин ва журъатли бўлиши керак. Камтарин бўлиши – чунки илмимиз жуда кам, журъат эса – кишини ҳали кашф этилмаган кўп нарсаларга чорлайди”.
  
“Иймон” китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР