Тавсия қиламиз

Ота-онага меҳр кўрсатиш

Мақолалар access_time17-август 2017, 13:56

ОТА-ОНАГА МЕҲР КЎРСАТИШ Каъбул Ахбордан «Ота-онага оқ бўлиш нима?»…

ҚАЛБ ХАСТАЛИГИ

Мақолалар access_time25-феврал 2018, 16:39

ҚАЛБ ХАСТАЛИГИ   Дарднинг яхшиси бўлмайди, аммо энг ёмон дард қалбнинг…

Нима учун Ўрта Осиёда ҳанафий мазҳаби кенг тарқалган

Мақолалар access_time8-феврал 2019, 19:44

Бизнинг диёрни оладиган бўлсак, Ўзбекистон ёки шу минтақа – Ўрта Осиёда…

Совчилик! Эркак киши айтган сўзига жавобгар бўлади.

access_time21-июнь 2019, 11:02 visibility1131

Никоҳга, оилага тайёргарлик деганда совчилик масаласидан бошлаб ниҳоятда жиддий қарашимиз керак. Совчилик ва ундан кейинги фотиҳа қилиш масалаларида бидъат-хурофотларга йўл қўймасдан, шариат кўрсатган йўл бўйича юришимиз керак. Динимизда оилага шу қадар катта эътибор қилинганки, унинг энг кичигидан энг катта масалаларигача бирма-бир айтиб ўтилган. Масалан, оила қуриш учун қўйиладиган биринчи қадам – совчиликни олайлик. Аслида совчилик эркаклар зиммасида бўлиши керак. Чунки одатда оила раҳбари эркак бўлади, эркак киши катталар билан, аёли билан маслаҳат қилади, лекин якуний қарорни ўзи қабул қилади. Одатда қарор эркак томондан берилади, эркакнинг қарори кескир бўлади, эркак киши айтган сўзига жавобгар бўлади. Аёллар эса ҳиссиётга берилучан, латофат ва назокат аҳллари бўлгани учун шариат уларнинг нозик елкасига бу қадар катта масъулиятни юкламайди. Шунинг учун совчиликдек масъулиятли иш эркакларнинг вазифасидир. Совчилик аслида элчилик, гўёки бир давлатнинг иккинчи бир давлатга элчи юборганидек гап. Давлат раҳбари элчи сифатида қандай одамни танлайди? Ҳар томонлама етук, кўпни кўрган, узоқни кўзлайдиган, одамнинг яхши-ёмонини биладиган, икки томоннинг устун ва заиф жиҳатларини адолат мезонига солиб, холис фикр билдирадиган одамни танлайди. Икки бегона оилани бир-бирига қариндош қилиб, ўртада қудачилик муносабатларини ўрнатиш, инсон наслини давом эттиришдек масъулиятли, жиддий ишга ҳам ана шундай кишилар танланиши керак. Ана шундай кишилар ўртада туриб, икки томоннинг паст-баландини, ёшларнинг келажагини, оилавий муҳит ва таълим-тарбиядаги, дунёқараш ва эътиқоддаги тафовутларни ўйлаб, икки томоннинг қуда бўлишини маъқул топсалар, ана ундан кейин аёлларга оид ишларга аёллар жалб қилинади. Лекин асосий масала – совчилик ва унаштирув қарори эркаклардан чиқиши керак. Аллоҳ асрасин, орада низо чиқиб, оила ажралик бўсағасига келиб қолган тақдирда ҳам бу масалани ижобий ҳал қилиш учун аёлларнинг ҳиссиётга берилиши эмас, балки эркакларнинг оғир-вазмин муносабати катта ўрин тутади. 

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳу

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР