Тавсия қиламиз

Рибонинг ҳаромлиги борасида ислом назарияси

Мақолалар access_time23-март 2017, 19:22

Рибонинг ҳаромлигида ислом назарияси мантиқий, ақлий ва шаръий асосланган.…

КИТОБ – ИЛМ ВА ҲИКМАТ МАНБАИ

Мақолалар access_time10-март 2017, 17:20

Бугунги кунда кўпчилигимиз мақтаниб: “Ёшларимиз компьютерни яхши билишади,…

ЮНУСОБОД ТУМАНИ ОТИНОЙИЛАРИ ТАШАККУРНОМАЛАР БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИЛАР

Мақолалар access_time11-март, 13:48

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жойлардаги вакилларининг хотин-қизлар…

«Сукут – аломати ризо» деган мақол ўзи қачон ишлатилади

access_time22-июнь, 10:12 visibility598

    Имом Бухорий ва имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Беванинг ўзи билан маслаҳатлашмай туриб, уни бировга никоҳ қилинмайди. Қизни эса розилиги олинмай туриб никоҳ қилинмайди», деганлар. Шунда саҳобалар «Эй Аллоҳнинг Расули, қизнинг розилиги қандай бўлади?» деб сўрашган. Пайғамбар алайҳиссалом «Сукут сақлаши», деб жавоб берганлар. Имом  
Ҳанафий мазҳабида ушбу ҳадисга биноан биринчи марта турмуш қураётган ўғил ва қиз учун валийсининг розилиги вожиб деган масала чиқарилган. Яъни ҳанафий мазҳабида инсон биринчи марта никоҳ қилинаётганда ота-онанинг ёки валийнинг розилиги вожибдир. Валий деганда аввало ота-она, агар улар ҳаёт бўлмаса, уларнинг ўрнини босадиган яқинлар назарда тутилади. Демак, биринчи марта никоҳ қураётганда қиз болани розилиги олинмасдан никоҳлаб бўлмаганидек, ота-онанинг розилигисиз қилинган никоҳ ҳам дуруст бўлмайди. Аммо иккинчи марта никоҳ қураётганда аёлларнинг ихтиёри ўзида бўлади. Шунинг учун беванинг ўзи билан маслаҳатлашмасдан никоҳ қилинмайди дейилмоқда. Қиз боланинг розилиги – сукути деган жумла исломий одоб намунасидир. Халқимизда «Сукут – аломати ризо» деган мақол шундан келиб чиққан. Аммо бу одоб бокира қизларга оиддир, чунки исломий тарбия қиз ниҳоятда шарму ҳаёли бўлгани учун турмушга чиқишга розиман деб сўз ёки ишора билан ифода қила олмайди. Шунинг учун унинг сукути розилик деб қабул қилинади. Никоҳ боғланаётган пайтда икки томоннинг розилиги тасдиқлаб олинади. Урфга кўра куёдан уч марта, келиндан бир марта розилик сўралар эди. Аммо охирги пайтда негадир бунинг акси бўлиб қоляпти.  
Миллий қадриятларимизга кўра, ўзбекчилигимизда ота-оналарнинг ёш келин-куёвларимизга оилавий турмуш ҳақидаги панд-насиҳат қилишлари, ўз ҳаётий тажрибаларини сўзлашлари одат тусига кирган. Бу ҳам улуғ аждодларимизнинг гўзал урф-одатларидан бири ҳисобланади. Буюк саҳоба Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари янги келинларга эрни ҳурмат қилишга, унинг хизматини қилишга буюришар эди деган эканлар. Қаранг, саҳобалар эрингга яхши қара, унга хизмат қил, норози қилма деган маъноларда келинларга насиҳат қилиб туришар экан.  

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳу

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР