
Ризқдаги сир
Ашобдан Нофий ривоят қилади:
“Мен тижорат молимни Шом ва Мисрга юборардим. Иттифоқо бир сафар молимни Ироққа юбордим ва келиб мўминларнинг онаси Ҳазрати Оишага дедим:
- Молимни Шомга юборар эдим. У ерни қўйиб бу сафар Ироққа юбордим, нима дейсиз?
- Бундай қилма. Сенга эски тижорат жойингга нима бўлди? Зеро, мен Аллоҳ Расули (с.а.в.) “Аллоҳ бирингизга бир жойдан ризқ бераётган бўлса, аҳволи бузилмагунча ёки иши тескари кетмагунча у ишни ташламасин” деганларини эшитганман”.
Ибн Можадан ривоят қилинади.
“Ўкинма” китобитдан.