Тавсия қиламиз

#Биласизми:Ҳайвон номлари?

Биласизми access_time18-июль 2017, 12:59

Ҳайвон номлари билан аталган суралар: 1.  Бақара 2.  Анъом 3.…

Рамазон фазилатлари

Мақолалар access_time13-июнь 2018, 14:50

    Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят…

ОҚ БЎЛИШ ЖАЗОСИ...

Долзарб мавзу access_time3-апрел 2017, 15:07

Бир кекса аёл ўғли ва келини билан бир ҳовлида яшар эди. Бир куни ўғил ишдан…

“ЭНГ МАЪРИФАТЛИ ИМОМ – 2019” КЎРИК ТАНЛОВИНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲАР ЮНУСОБОД ТУМАНИ БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

access_time25-июнь, 16:41 visibility485

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжид имом-хатиблари ўртасидаги “Энг маърифатли имом” кўрик танловининг Тошкент шаҳар Юнусобод тумани босқичи 2019 йилнинг 23 июнь якшанба куни “Мирза Юсуф” (Бодомзор) жоме масжиди биносида бўлиб ўтди. Мажлисни Юнусобод туман бош имом хатиби Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов кириш сўзи билан бошлади.
Кун тартибининг асосий вазифасидан бири бўлган “Энг маърифатли имом” кўрик танловининг Тошкент шаҳар Юнусобод туман босқичини ўтказиш масаласи эканлиги ҳақида гапириб ўтди.
Маълумки ҳар йили анъанавий тарзда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият олиб бораётган имом-хатиблар ўртасида “Йил имоми” кўрик танлови ўтказилиб келинар эди. 2018  йилдан танлов “Энг маърифатли имом” номи остида янги Низом асосида ташкил этилмоқда. Танловнинг мақсади бугунги тараққиёт талабларига жавоб берадиган, кучли илмий салоҳиятга эга, ташаббускор, илғор фикрли, замонавий ахборот технологияларидан етарлича фойдалана оладиган ва кенг халқ оммасига ўз фикрини етказиш қобилиятига эга бўлган энг иқтидорли, фаол имом-хатибларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашдир.
Мамлакатимиз тараққиётнинг янги даврида муҳтарам Президентимиз томонларидан диний соҳада олиб бораётган ислоҳотлар айниқса диққатга сазовордир. Ушбу ислоҳотларнинг ҳаётга татбиқ этилишида диний соҳа ходимлари ҳам муносиб иштирок этишларини таъминлаш Ўзбекистон мусулмонлари идораси олдида турган энг олий вазифалардан биридир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз ва Абу Мусо розияллоҳу анҳумони Яманга жўнатаётганда, иккисига қарата: “Енгиллаштиринглар, қийинлаштирманглар. Мамнун қилинглар одамларни хурсанд қиладиган сўзлардан айтинглар, нафратлантирманглар. Бир-бирларингизни яхши кўринглар, ихтилофга борманглар”, дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мазкур муборак кўрсатмалари мусулмон жамоасига, айниқса, умматга бу диннинг мусаффо ва тўғри таълимотини осон ва енгил тушунтириб берувчи имом-хатиблар учун дастурул амалдир.
Танловда масжидларда камида уч йиллик иш тажрибасига эга бўлган имом-хатиблар, имом ноиблари иштирок этишлари мумкин.
Танлов уч босқичда ўтказилади: туман-шаҳар, вилоят ва Республика босқичлари.
Танлов шартларига кўра иштирокчилар тўрт йўналиш бўйича ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланадилар.
•  Қуръони каримнинг учта жойидан тиловат қилиш, унинг тафсири ва нозил бўлиш сабабларини сўзлаб бериш. Шунингдек, Қуръони каримнинг ҳайъат томонидан кўрсатилган ўқиш ва ундаги тажвид қоидаларини баён қилиш.
•  Ақоид бўйича “Фиқҳул Акбар” китобидан ўқиб, таржима қилиб, изоҳлаб бериш.
•  Фиқҳ бўйича “Мухтасар” китобининг саккиз боби – таҳорат, намоз, рўза, закот, ҳаж, никоҳ, талоқ ва савдо бўйича берилган саволларга жавоб бериш ва ҳайъат томонидан берилган матнни ўқиб шарҳлаш.
•  Имомнинг ОАВ ларидаги фаоллиги.
Бугунда ҳар ёндан миллий анъаналарга тамомила ёт мафкуралар, ахборот хуружлари, қолаверса, муқаддас динимиз бирлиги, кишилар эътиқодига зид таълимотлар авж олаётган бир даврда, дин ходими зиммасида ўта залворли, масъулиятли вазифалар борки, уларни сидқидилдан, матонат билан адо этишда асло сусткашликка йўл қўйиб бўлмайди.
       Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланган танловнинг якуний натижаларига кўра, Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги “Юнусобод” жоме масжиди имом-ноиби – Талъат қори Зоиров биринчи ўринга сазовор бўлди ва танловда Тошкент шаҳар босқичига йўлланма олди.
Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги “Кулол – Қўрғон” жоме масжиди имом-хатиби – Шуҳрат қори Ғоимов иккинчи ўринни эгаллади.
Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги “Омина” жоме масжиди имом-хатиби – Юсуфхон қори Мухиддинов учинчи ўринни эгаллади.
Танловда имом-хатибларнинг билим ва салоҳияти, нотиқлиги йилдан-йилга ўсиб, такомиллашиб бораётгани йиғилиш қатнашчиларида катта таассурот қолдирди.
Танлов якунида Юнусобод туман бош имом хатиби Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов ўзининг зарурий тавсиялари билан ўртоқлашиб хусусан, имом-хатиблар ва имом-ноиблари доимий ўз устида ишлаши, изланишда бўлиши ва бешикдан қабргача илм талаби билан яшашнинг нақадар чиройли бахт эканини таъкидлаб, имом-хатиблар ва имом-ноибларилари учун зарур бўлган долзарб кўрсатмаларини берди. Она Ватанимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва динимиз равнақига йўлида қилаётган хизматлари учун ташаккур билдириб, дуои-хайр билан тадбирга якун ясадилар.

МУҲАММАД Баҳодир 
“Мирза Юсуф” жоме масжиди матбуот-котиби

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР