Тавсия қиламиз

Эрни эр қиладиган хам, қаро ер қиладиган ҳам... 

Мақолалар access_time23-декабр 2017, 13:58

Бир хотин эрининг бошқа бир аёлни яхши кўришини билиб қолиб, ўша аёлни топиб…

РАМАЗОН СУҲБАТЛАРИ

Янгиликлар access_time30-май, 15:14

Бугун 30.05.2019 йил пайшанба куни, таровеҳ намози вақтида Устоз Саййид…

Oила қуришдан кўзланган мақсадлар.

Мақолалар access_time27-октябрь 2017, 11:25

Oила қуришдан кўзланган мақсадлар. Тўй қилиш камбағал одам учун ҳам муаммо…

Суюкли куёвтўрага мактуб

access_time3-июль, 09:42 visibility597

1.  Уйдан чиқаётганда аёлинга: “яхши қолинг”, деб чиқ. Ҳамиша унинг кўнглини хушнуд эт.
2.  Сени кутиб кўзи тўрт бўлмасин, вақтлироқ уйинга кел.
3.  Ташқарида еб-ичгарларингдан уйинга ҳам олиб кел.
4.  Аёлингнинг хато-камчиликларини бошқаларга айтма, яхшилик, фазилатларини эсла.
5.  Уйингни сарф-харажатсиз қолдирма, улар бошқаларга муҳтож бўлишмасин.
6.  Ишхонангдаги нохушликларни уйга келиб айтма. Уйинг севичга тўлсин.
7.  Тўй ё саёҳатга борганингда иложи бўлса, аёлингни ҳам олиб бор.
8.  Уйга салом бериб  ва кулар юз билан киргин, уйдагилар келганингдан севинишсин.
9.  Уйингни Қуръонсиз, китобсиз ва намозсиз қолдирма. Бомдодга турганингда оила аъзоларингни ҳам уйғот, раҳмат ва баракот кун бўйи сиз билан бирга бўлсин.
10.  Ғайратли бўл, рашкчи бўл. Бироқ ноўрин гумон ва шубҳага борма. Айб-камчилик қидиришдан сақлан.
11.  Инсофли бўл; аёлинг кучи етмайдиган ишларни унга буюрма. Керак бўлганида унга ёрдам бер.
12.  Қарорларингда аёлинг билан ҳам маслаҳатлашишни унутма.
13.  Кутилмаган совғалар бериб, кўнглини олишни бил.
14.  Дунё уйинга кириш дунёга муккасидан берилиш эмас, охиратни унутма. Дин, Ватан, инсоният учун меҳнат қилишни унутма.
15.  Озгина ҳалол даромад кўп ҳаром фойдадан яхшидир. Ҳаром луқма ема, хотининга ва фарзандларингга ҳам едирма.

“Маснавий ҳикояларига шарҳ” китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР